“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Сифатли таълим-тарбия, аҳоли саломатлиги келгуси тараққиётимизни ҳал қиладиган энг муҳим масала экани таъкидланди.

Сўнгги саккиз йилда хусусий сектор билан бирга боғчалардаги ўринлар икки ярим миллионга, қамров 78 фоизга етказилди. Янги мактаблар қурилгани, борлари кенгайтирилгани ҳисобига қўшимча 1 миллионта ўқувчи ўрни яратилди.

Замонавий дарсликлар, илғор педагогик технологиялар асосида мактаб таълимига янги мазмун, янги сифат кириб келмоқда.

Шу даврда олий таълимда ҳам кескин бурилиш ясалиб, қамров 9 фоиздан 42 фоизга етказилди. Айниқса, талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизларимиз ташкил этаётгани алоҳида эътиборга сазовор. 

Ҳозирги вақтда дунёдаги топ олийгоҳларда 2 мингдан зиёд талабаларимиз таҳсил олмоқда. Улардан 750 нафари “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали давлат ҳисобидан ўқимоқда.

–Ўтган йили юртимиз ёшлари ТОП-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллагани барчамизни албатта қувонтиради. Айниқса, фарзандлари дунёдаги энг нуфузли университетларда таълим олаётган ота-оналарнинг хурсандчилигини сўз билан ифода қилиб бўлмайди,– деди Президент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани алоҳида эътиборга сазовор