“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Юртимизда ижтимоий ҳимоя сиёсатининг бутунлай янги модели яратилгани таъкидланди.

Бу тизим хонадонларгача кириб боргани, эҳтиёжманд аҳоли билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилгани, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилгани барча учун тенг имконият яратилган инклюзив жамиятни шакллантиришга хизмат қилмоқда. 

–Юртимизда бегона одам ҳам, бегона бола ҳам йўқ. Барчамиз ягона юрт фарзандларимиз, ягона Ватан равнақига хизмат қиламиз. 

Шу маънода, битта бўлса ҳам қийин аҳволга тушиб қолган ҳамюртимиз тақдири барчамизни бирдек ташвишга солиши керак. Чунки халқимизнинг энг катта қудрати – меҳр-оқибат, саховат ва бирдамликдадир,– деди Президент.

Умуман, бу йилнинг ўзида ёрдамга муҳтож аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга 19 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Буларнинг барчаси ўз самарасини бериб, юртимизда камбағаллик даражасини 6,8 фоизга туширишга эришилди. Халқаро ташкилотлар беш-олти йил олдин ушбу рақамни 35 фоиз атрофида баҳолаганини ҳисобга олсак, қисқа даврда бу борада қандай катта йўлни босиб ўтганимиз яққол аён бўлади.

–Биз тадбиркорликни ривожлантириш, кексалар, хотин-қизлар, ёшлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ишларимизга янги шиддат берамиз. Халқимиз учун муносиб шароитлар яратиш борасидаги ислоҳотларимиз бир дақиқа ҳам тўхтамайди, – деди давлатимиз раҳбари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимизнинг энг катта қудрати – меҳр-оқибат, саховат ва бирдамликдадир – Президент