Иқтисодиётимиз ривожланиши, аҳолимиз кўпайиши билан хавфсиз ва барқарор энергия ресурсларига талаб ортмоқда.
Ўтган саккиз йилда истеъмолчилар сони 25 фоизга, яъни қўшимча 1 миллион 600 мингтага, истеъмол ҳажми эса 54 фоизга ёки қўшимча 25 миллиард киловатт-соатга ошди.
Шунинг учун “яшил” энергия улушини ошириш бўйича мисли кўрилмаган қадамлар қўйилгани таъкидланди.
Натижада электр ишлаб чиқариш қувватлари 2016 йилдаги 59 миллиард киловатт-соатдан 85 миллиард киловатт-соатга етди, келаси йилда бу 97 миллиард киловатт-соатдан зиёдни ташкил этади.
Шу йилнинг ўзида 6,5 миллиард киловатт-соат “яшил” энергия ишлаб чиқарилди. Энг муҳими, жами генерация қувватларида “яшил” энергия улуши 30 фоизга етди.
2030 йилгача яна 35 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобидан “яшил” энергия улуши 54 фоизга олиб чиқилиши қайд этилди.
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
ЎзА