“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Ўзбекистон дунёга кенг очилганидан сўнг хорижий сайёҳлар сони ўтган йили 10 миллион кишидан, туризм хизматлари экспорти эса 3 миллиард доллардан ошди.

Тарихимиз, миллий ўзлигимизни тиклаш мақсадида бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳи каби улкан ва ноёб мажмуаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда. 

–Ишончим комил, халқимизнинг маънавий салоҳиятига ҳар томонлама муносиб бўлган бундай бетакрор обидалар аҳолимиз ва жаҳон жамоатчилиги учун янги ва жозибадор масканларга айланади.

Бу мажмуалар тадбиркорларимизга сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилишда қўшимча имкониятлар эшигини очади.

Яна бир мақсадимиз – ҳалол ишлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятларни кўпайтиришдан иборат.

Шу сабабли “Ҳалол меҳнат – хотиржам ҳаёт ва фаровон жамият гарови” деган шиор асосида “яширин” иқтисодиётни жиловлаш бўйича муҳим чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз,– деди Президент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий зиёратгоҳи каби улкан ва ноёб мажмуаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда