“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

–Халқимизнинг кўз ўнгида минглаб замонавий корхоналар, ижтимоий-иқтисодий инфратузилма объектлари қад ростламоқда.

Эътибор беринг, бу йил жами 35 миллиард доллар инвестиция эвазига 9 мингга яқин янги корхона, хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилади.

Энг улуғ байрамимиз арафасида 4 миллиард долларлик 79 та йирик объект ишга туширилди.

Ўтган даврда биргина кичик ва ўрта тадбиркорлар сони 2 карра кўпайди. Бугун ушбу тармоқда 10 миллиондан ортиқ аҳолимиз меҳнат қилиб, даромад топмоқда.

Биз йил бошида 5,5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта марра олган эдик. Саккиз ойдаёқ 5 миллионлик режани уддаладик.

Энг муҳими, ислоҳотларимизга ишониб, шу йилнинг ўзида четда ишлаётган 700 минг фуқаромиз юртимизга, ўз оиласи бағрига қайтди, – деди Президентимиз.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг улуғ байрамимиз арафасида 4 миллиард долларлик 79 та йирик объект ишга туширилди