Тяньцзинь саммити якунлари бўйича ШҲТ янги кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар қабул қилинишини эълон қилиши мумкин, деб интервью берди “РИА Новости”га мазкур тузилма бош котиби Нурлан Ермекбаев.

– Мен кузатувчи ёки диалог бўйича ҳамкор мақомини олиш учун ариза берган давлатлар номини ҳозирча маълум қилолмайман, -деди у. – Шуни таъкидлашни истардимки, бу аризалар аъзо давлатлар томонидан кўриб чиқилмоқда ва қабул қилинган қарорлар саммит якунлари бўйича эълон қилинади.

Бош котибнинг таъкидлашича, кенгайиш ШҲТнинг трансминтақавий ассоциация сифатида ривожланишидаги мантиқий жараён ҳисобланади.

Шунингдек, у Афғонистон билан ҳамкорлик масаласида ҳам тўхталиб ўтди.

– Бизга маълумки, ШҲТга аъзо барча давлатлар Афғонистон ҳукумати билан икки томонлама асосда ҳамкорлик қилади, -деди Н.Ермекбаев. – Ташкилот бу ўлкадаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Унинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги иқтисодий вазият ижобий томонга яхшиланмоқда, аммо гуманитар ва ижтимоий соҳаларда, жумладан, аёллар ҳуқуқлари ва терроризмга қарши курашда муаммолар сақланиб турибди.

Маълумот ўрнида: ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унинг таркибига Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка ҳисобланади.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ Бош котиби Тяньцзинь саммити ҳақида гапирди