Бугунги кунда аҳоли сони ўсиб бораётгани сабаб барча соҳаларда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш лозимлиги кўриниб турган ҳақиқатдир. Бундан аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш ҳам мустасно эмас, албатта. Шундай экан, фуқароларга автобусларда сифатли йўловчи ташиш транспорти хизматини кўрсатиш, йўналишлар тармоғини кенгайтириш, замонавий, экологик жиҳатдан тоза техникаларни харид қилишни жадаллаштириш, иқтисодий ечимлар юзасидан чет эл инвестициясини жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати айни шу муҳим мезондан келиб чиққан ҳолда, Наманган вилоятида Президентимизнинг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони бўйича тасдиқланган дастур тўртинчи илова, 12-бандида назарда тутилган ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш юзасидан мониторинг ишларини олиб борди. 

Мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида, Наманган вилоятида аҳолининг юқори сифатли ва қулай йўловчи ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, соҳада бозор тамойилларини жорий этиш, хусусан молиялаштириш тизими ва тариф сиёсатини такомиллаштириш орқали хусусий сектор учун жозибали бизнес муҳитини яратиш мақсад қилинган. Шунингдек, ҳудудларда йўловчи ташиш транспорти тизимини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш, бекатларни бугунги кун талаблар асосида ташкил этиш каби муҳим вазифалар киритилган.

Бугунги кунда вилоят марказида ўндан зиёд жамоат транспорти йўналишларида иккита тадбиркорлик субъекти томонидан Хитой Халқ Республикасидан келтирилган етмишга яқин замонавий автобусларда аҳолига сифатли йўловчи ташиш хизмати кўрсатиб келинмоқда. Аммо, тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларига яраша маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан автобусларнинг эмин-эркин юриши учун зарур шарт-шароитлар тўлақонли таъминланмаётгани, автобекатлар етишмаслиги ғоят ачинарлидир.

Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидаги мониторингда аниқланишича, Наманган вилоятида фойдаланувдаги автомобиль йўлларида 890 дона автобекат мавжуд, шундан 176 таси таъмирталаб, 714 таси қониқарли. Мавжуд бекатларнинг 561 донаси давлат, 329 таси маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида жойлашган.     

Мониторинг давомида автобус бекатлари йўловчилар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар кўрсатилган бўлса-да, аксарият автобекатларда ногиронлиги бор шахсларни тўсиқсиз ва эркин ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилмаган. Шаҳар марказида жойлашган автобус бекатларида маълумотлар онлайн акс этувчи электрон таблолар ўрнатилмаган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги тегишли қарорида “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлган фаолият кўрсатаётган автобус бекатларида белгиланган минимал талабларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспортлари, йўловчилар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва хавфсиз шарт-шароит яратиш” чораларини кўриш вазифаси белгилаб ўтилган. Автобусларни кўрсатилган “GPS” навигаторига асосан мавжуд автобус бекатлари киритилмаган, натижада ҳаракатланаётган автобуслар кўрсатилган бекатларда тўхтамай навигаторнинг кўрсатгичига амал қилиб ҳаракатланади. Қолаверса, ҳаракатдаги жамоат транспортларининг аксарияти кўрсатилган талаб ва қоидаларга амал қилмасдан мавжуд йўл қисмига тўхтайди, бу эса нафақат ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланишига, ҳатто, соғлом фуқароларга ҳам ноқулайликлар туғдиради.

– Ҳозирги кунда аҳоли ва транспорт воситаларини параллел равишда ўсиб бораётганлигини назарда тутган ҳолда, автобусларда сифатли йўловчи ташиш хизмати кўрсатиш муҳим аҳамият касб этди, – дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Наргиза Муҳаммадиева. – Навбатдаги мониторинг давомида бу борада аниқланган камчиликлар юзасидан вилоят транспорт бошқармаси, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси, вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддиларига бир қатор таклифлар берилди. Хусусан, автобус бекатларини реконструкция қилиш бўйича маҳаллий бюджет маблағлари тақсимоти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарур. 

Мониторинг хулосаларидан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йил давомида Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидаги олий ва профессионал таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, шифохона ва поликлиникалар, савдо ва хизмат кўрсатиш масканлари, бозорлар ҳудудлари атрофларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 91 та бекат қурилиши режалаштирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автобекатлар етишмайди, борлари эса талабга жавоб бермайди