ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Дўстлик” ордени соҳиби, вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Абдукарим Аҳмедовнинг “Касаба уюшмаси ва менинг ҳаётим” номли китоби тақдимоти ўтказилди. Унда китобсевар ёшлар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, меҳнат фахрийлари ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

[gallery-25016]

Маросимда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида босмадан чиққан мазкур китоб юртимизнинг катта тўйига тўёна бўлгани таъкидланиб, муаллифнинг ибратли умр йўли, ҳаёти ва қизғин иш фаолияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Тўпламда касаба уюшмаларининг ўтмиши, кечаги куни билан бирга, бугуни ва эртаси хусусида ҳам ёрқин мушоҳадаларга ўрин берилган. Тизимда меҳнат қилаётган фидойи инсонлар фаолияти ҳақида индивидуал тарзда лавҳалар битилган. Мазкур ҳаётий воқелик ва ҳикоялар билан танишган ўқувчи бугунги фаровон кунларнинг ўз-ўзидан келмаганлигини, бу жасоратли меҳнат ва кураш натижаси эканлигини чуқур англай олади. Шу маънода, ушбу асарни мустақиллигимизга битилган қасида, деб аташ мумкин.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Касаба уюшмаси ва менинг ҳаётим” китоби тақдимоти ўтказилди