Ўзбекистондаги биринчи анорчилик хўжалиги ташкилотчиси ва раҳбари профессор Мастурахон Сайфитдинова “Анор – меваларнинг қироли”, деган эди. Бу тариф умумлашма бўлиб, анорнинг инсон учун не чоғли фойдали эканидан то уни етиштиришнинг ўзига хос жиҳатларигача қамраб олган.

У қонни суюлтиради, юракка қувват бағишлайди, ҳужайраларни тиклайди ва фаоллаштиради. Шу кунларда эса олимлар анордан сил касаллигини даволовчи энг самарадор дори-дармон кашф этдилар... Хуллас, анор инсон саломатлигига хизмат қилувчи “мевалар қироли” деган номни бежиз олмаган.

Ўзбекистон анор етиштирувчи ва экспорт қилувчи дунё мамлакатларидан биридир. Қолаверса, “анор илми” ривожига улкан ҳисса қўшаётган давлат ҳам Ўзбекистон. Дунёда анорнинг 500 тури маълум бўлса, унинг 250 тури юртимизда яратилган ва етиштириб келинмоқда. Туя тиши, қора дона, қаюм, қизилпўчоқ, нордон анор каби навлар машҳур.

Фарғона вилояти – анорчилик мактаби ривожланган ҳудуд. Айнан шунинг учун бу ерда “Анорчилик соҳасини янада ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммолар ва келгусидаги долзарб вазифалар” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда барча вилоятлардаги анор етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчилар, олим ва селекциячилар иштирок этди. Мулоқот, ўзаро тажриба алмашув, муаммолар муҳокамаси самимий ҳамда ошкора тарзда ўтди. Ҳар ким ўз ютуқ ва режаларини ўртоқлашди.

Анорчиликдаги Фарғона тажрибаси аввало боғ пайкалларида ўрганилди. Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятига ташрифидан сўнг анорчилик илмга асосланган боғдорчиликка айланди.

– Қуванинг ўзида 2000 гектардан зиёд анорзорлар бор. Ҳозиргача фақат ота-боболаримизнинг тажрибасига асосланиб фаолият олиб борар эдик, – дейди Анор етиштирувчилар уюшмаси раҳбари Мастурахон Сайфитдинова. –Ҳозир Фарғона давлат университетидаги кафедранинг ўзида 10 дан зиёд тадқиқотчилар анор илми билан шуғулланяпти. Экологик тоза, эртапишар, серҳосил ва донлари катта бўладиган анор навларини яратиш устида ишлаяпмиз.  

Сўнгги беш йилда Фарғона вилоятида анор етиштириш ҳажми олти баробарга ўсди. Яъни 2021 йилдаги 10,2 минг тоннадан 63,5 минг тоннага етди.

Анорни саралаш ва қадоқлаш, тайёр маҳсулотга айлантириш, концентрат ҳолда қайта ишлаш ва шок музлатиш йўлга қўйилгач, Қува анорини сотиб олувчи давлатлар қатори кенгайиб, Европагача етиб борди.

Аммо анор етиштиришнинг ўзига хос “сир”лари бор. Майдонларнинг кенглиги, кўчатнинг шамол йўлига қараб экилиши, қишда совуқдан асрашнинг самарадор усулларини қўллаш, ёзда мевани аномал иссиқдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш, янги тезпишар навлар яратиш, техник ва биологик воситалардан фойдаланиш... Борингки, анорчилик катта илм бўлиб, унинг билимдонлари Фарғонада барча масалаларни муҳокама қилдилар.

– Анор мевасини қайта ишлаб унинг шарбатини олиб сотишни йўлга қўйдик, – дейди Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидан келган анорчи-боғбон Исроил Неъматов. – Австриядан анорни қайта ишлаш технологик линияларини олиб келдик. Қайта ишланган анорнинг пўстлоғи, дони ва бошқа чиқиндиларидан фармацевтика ҳамда озиқ-овқат саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқармоқдамиз. Масалан, анорнинг пўстлоғи ва баргидан хушбўй ва шифобахш чой тайёрладик. Шунингдек, анор чиқиндиларидан сирка ҳам оляпмиз.  

Семинарда Сурхон анорчиларининг таклиф ва тавсиялари, тажрибаларига ҳам қизиқиш катта бўлди.

– 40 йилдан буён анорчилик билан шуғулланаман. Устозим отам бўлади, – дейди “Расулов Тожи” МЧЖ раҳбари, шерободлик машҳур анорчи-боғбон Тожи Расулов. –150 гектар анорзоримиз бор. Ҳаммасида кўчатлар тўлиқ ва ҳаммасида баракали ҳосил бор. Бундан ташқари, қишлоғимизда анор экилган майдонлар 1000 гектарга етди. Анорни яхши парваришласак, иссиқ ва совуқдан асрасак, гектаридан 40 тоннагача ҳосил олиш мумкин. 2024 йилда 400 тонна ҳосил олинди, унинг  200 тоннаси экспортга йўналтирилди.

Тожи ака Расуловнинг фикрича, Ўзбекистонда анорзор боғлар майдонини 500 минг гектарга етказиш мумкин. Бунинг шартлари бор, албатта.

– 80 гектар анорзорга томчилатиб суғориш тизимини ўрнатяпман. Давлат қўллаб-қувватлади. Умуман, тоғ зоналарида 5-6 минг гектар сувсиз майдонлар бор. Шуларни анорзорга айлантириш ниятимиз бор. Менимча томчилатиб суғориш услубини барча боғбонлар жорий этиши лозим. У дорини тежайди, ерни ўт босмайди, – дейди моҳир боғбон.    

Анжуман иштирокчилари “Uz–Segang” Ўзбекистон - Жанубий Корея қўшма  корхонасида ҳам бўлдилар. 10,2 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиб, анорни қайта ишлаш тизими яратилди бу корхонада. Экспорт қуввати ва йўналишлари ҳам ҳайратланарли.

[gallery-25009]

– Корхонамиз Жанубий Осиё ва МДҲ давлатларига маҳсулотларни фаол экспорт қилиб келмоқда. 2024 йил якуни бўйича 15 миллион долларлик экспорт амалга оширдик, – дейди “Uz–Segang” раҳбари Хуршид Норматов.

Маҳсулот линияда гўё рентгендан ўтади: ҳажмига қараб саралаб қолмай, ички қисмини ҳам таҳлил қилади: қанчалар пишганлиги, ҳашоратдан зарарланганлиги, мазаси, анор доналарининг катта-кичиклиги, ҳатто ранги аниқланади. Шу биргина корхона йилига 20 млн.долларлик экспорт қила олади. Шу пайтгача  мевани етиштирувчидан сотиб олган бўлсалар, энди ўзлари ҳам қайта ишловчи, ҳам етиштирувчига айланди.

– Ҳозир Фарғона вилоятида 500 гектар анор ва гилос боғларимиз мавжуд. 2026 йилдан бошлаб ўзимизнинг боғлардаги маҳсулотларни саралаб қадоқлаб, экспортини амалга оширамиз, – дейди Хуршид Норматов.

Ҳа, илгари фақат пахтанинг кетидан юрган халқимиз Президентимизнинг ташаббуси ва яратиб берган шароитлари туфайли боғдорчиликда, хусусан, анорчиликда ҳам дунёнинг етакчи давлатларидан бирига айланмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5YcJQl3pTqo" title="O‘zbekiston anor yetishtiruvchi yetakchi mamlakatlardan biriga aylanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон анор етиштирувчи етакчи мамлакатлардан бирига айланмоқда (+видео)