Тошкент метрополитенида йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури жорий қилинган бўлиб, электрон тўлов тизимлари кенгайиб бормоқда. Кўплаб бекатларда чипта сотувчи автоматлаштирилган банкоматлар ҳам ўрнатилмоқда.

Шу боис, касса операторларига бўлган талаб камайиб, иш ўринлари босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Биринчи босқичда 204 та оператор штати қисқартирилди. Йил якунига қадар барча бекатларда банкоматлар ўрнатилиши ва оператор лавозимлари бутунлай тугатилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, "Тошкент метрополитени" ДУК маъмурияти қисқартирилаётган ходимлар учун қўшимча имкониятлар яратмоқда. Операторларга ўз истакларига кўра касб-ҳунар курсларида қатнашиш таклиф қилинмоқда.

Курсларда бухгалтерия, тикувчилик, қандолатчилик каби йўналишлар мавжуд бўлиб, ўқув харажатлари тўлиқ метрополитен томонидан қопланади.

Ушбу ташаббусдан асосий мақсад лавозими қисқартирилаётган ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларга янги касб ўрганиш орқали барқарор даромад манбаи яратишда ёрдам беришдир.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент метросида касса операторлари лавозими босқичма-босқич тугатилади