Самарқанд  2025 йилнинг 4 апрель куни дунёга бутунлай ўзгача мақомда – замонавий жаҳон дипломатияси маркази сифатида намоён бўлди. Шу куни Президентимиз раислигида "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтди.

Тадбирда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо ҳамда Европа инвестиция банки раҳбарияти иштирок этди. Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва товар айирбошлашни кўпайтириш, инновациялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданият, туризм, фан, таълим ва бошқа устувор йўналишларда фаол алмашинувларни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу воқеани Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен шундай таърифлади:

– Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари Европа учун ишончли ҳамкорлар. Бизни кўп йиллик дўстлик боғлаб туради, муносабатларимиз фаол савдо-сотиқ, ғоя ва инновация алмашинувига асосланган. Бу яқин ва стратегик ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Марказий Осиё билан йўлга қўйилаётган янги алоқалар шуни англатадики, биз бир-биримизга ишонч билан суяна оламиз. Бугунги дунёда эса бундай ҳамкорлик ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. 

https://president.uz/uploads/2f363ab2-1881-4491-1d3f-1d4d15628a29_lists_slider_8024.jpg

Дарҳақиқат, бир пайтлар халқаро жараённи эҳтиёткорлик билан кузатган Ўзбекистон бугун мана шундай кенг қамровли мулоқот майдонига айланди. Бу шунчаки тасодиф ёки вазиятлар уйғунлиги эмас, бу айни Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган, чуқур ўйланган шижоатли сиёсатнинг табиий натижасидир. Президент бир неча йил ичида Ўзбекистонни жаҳон саҳнасида ёрқин, эътиборли ижрочига айлантира олди. Давлатимиз раҳбарининг янги дипломатик таълимоти уч аниқ тамойил – очиқлик, прагматизм ва кўп қирраликка асосланган. 

Очиқлик – ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик ғоясини қўллаб-қувватлайдиган ҳар қандай шерик билан мулоқотга тайёрлик. 

Прагматизм – самарасиз баёнот ёки чексиз баҳсдан қочиб, аниқ натижага эътибор қаратиш қобилияти. 

Кўп қирралик – дипломатик мувозанат санъати. Бу жараёнда Ўзбекистон турли манфаатларни муваффақиятли уйғунлаштириб, бир вақтнинг ўзида ҳам Шарқ, ҳам Ғарб, етакчи давлатлар ва минтақавий ҳамкорлар билан ишончли муносабат ўрнатмоқда.

Бугун Ўзбекистоннинг овози БМТ, ЮНЕСКО, ШҲТ, ИҲТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар минбарларида алоҳида ҳурмат, эътибор билан янграмоқда. Давлатлар ва йирик халқаро бирлашмалар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг хизматларини ошкора эътироф этиб, Ўзбекистон минтақани барқарорлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, инсонпарварлик муаммоларини ҳал этиш ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаётганини таъкидламоқда.

Президент Мирзиёев бошчилигидаги замонавий ўзбек дипломатияси глобал таҳдидлар даврида муваффақият калити яккаланиш эмас, иштирок, қарама-қаршилик эмас, мулоқот, зиддият эмас, ҳамкорлик эканини исботламоқда. Айнан шу аниқ ва изчил позиция, давлат раҳбарининг шахсий қатъияти ва дипломатик донолиги туфайли Ўзбекистон бугун глобал дипломатиянинг янги ҳодисаси мақомини мустаҳкам эгаллади. Эндиликда у ҳақда гапиришади, унинг фикрларига қулоқ тутишади, у билан бирга олдинга боришга тайёр туришади.

Тошкент сўнгги уч йилда БМТ Бош Ассамблеясининг ўнта махсус резолюцияси ташаббускори бўлди – Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ҳудуди сифатида эътироф этишдан тортиб Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги дастурини қабул қилишгача. Ўзбекистон минтақада биринчи бўлиб Парламентлараро Иттифоқнинг 150 Ассамблеясига мезбонлик қилди, “UN Public Service – 2025” форумини ўтказди ва ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференциясига тайёргарлик кўрмоқда. 

Иқтисодиётда “қўл берилиб” тузилган битимлар тез орада миллиардлаб долларлик инвестицияларга айланмоқда: “Fitch” суверен рейтингни BB даражасига кўтарди, EТТБ портфели рекорд даражадаги 5 миллиард еврога етди, Тошкентнинг “яшил” облигациялари эса уч баробар ортиқ талаб билан сотилмоқда. Евросиё харитасида янги йўлаклар – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли ва Ҳинд океанига туташадиган Трансафғон йўналиши пайдо бўлмоқда. Энергетика соҳасида 1,5 ГВт қувватли “АCWА Роwер” шамол электр станцияси ва ҳар бир янги бинода мажбурий қуёш энергияси ишлаб чиқариш тизимлари бунёд этилмоқда.

Асосий бойлик халқ ва қўшнилар ишончи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари “Абадий дўстлик” тўғрисидаги Хўжанд декларациясини имзолар экан, Тошкент яхши қўшничиликни амалий қадриятга айлантира олганини тасдиқлашди. Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг барча беш давлати раҳбарлари бир дастурхон атрофида ўтириши, Мирзиёев таклиф қилган “юмшоқ чегаралар ва қатъий кафолат” ғояси амалий сиёсий моделга айланганини кўрсатади. Айнан шу сабабли бугун турли пойтахтларнинг дипломатик овозларига қулоқ тутиб, ягона, ишончли фикрни эшитиш мумкин: Ўзбекистон – қитъалар ва маданиятлар ўртасидаги ишончли кўприк, келажакни бирга қуриш мумкин бўлган ҳамкор.

Янги дипломатик йўналиш

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган замонавий дипломатик йўналиш бугун халқаро ҳамжамият томонидан мураккаб  жараёнларга нисбатан вазмин ва амалий ёндашув намунаси сифатида қабул қилинмоқда. Янги ташқи сиёсат доктринаси асосида мутлақ очиқлик тамойили мужассам. Тошкент ўз эшиклари дунёнинг ҳар қандай давлати билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот учун очиқлигини аниқ кўрсатди. Бундай дипломатик фалсафа мамлакатга мослашувчан бўлиш, халқаро муаммоларга тезкор жавоб бериш ва айни пайт ўз миллий манфаатини ҳимоя қилишда барқарорлик ва мустақилликни сақлаб қолиш имконини бермоқда.

Прагматизм Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим устуни ҳисобланади. Шавкат Мирзиёев дипломатия баландпарвоз баёнотда эмас, балки фуқаролар ва давлатга аниқ фойда келтирадиган амалий ишда намоён бўлиши кераклигини доим таъкидлаган. Бундай ёндашув мамлакатга сўзни амалга, келишувни реал натижага айлантира оладиган ишончли ҳамкорга хос мустаҳкам обрў келтирди. Бугунги кунда айнан шундай прагматизм Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Америка қитъасидан сармоядор ва ҳамкорларни жалб этиб, Ўзбекистонни глобал ҳамкорлик жадал ривожланаётган майдонга айлантирди.

Ўзбекистон дипломатик стратегиясидаги яна бир асосий элемент – манфаатлар мувозанати. Президент мамлакат кераксиз зиддиятлардан қочиб, блоклар сиёсатига аралашмасдан, кўп қиррали муносабатлар ўрнатишга интилаётганини бир неча бор билдирган. Шавкат Мирзиёев фикрича, “бугун деворлар ва тўсиқлар даври эмас, балки ўзаро тушуниш кўприклари ва йўллари замони”. У БМТ Бош Ассамблеясида айни нуқтаи назарни аниқ ифода этиб, “замонавий халқаро муаммоларни куч ва тазйиқ билан енгиб бўлмайди, бу жараён дипломатик сабр-тоқат, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва мулоқот маданиятини талаб этади”, дея таъкидлаган эди.

Давлатимиз танлаган музокара услуби аллақачон дунё бўйлаб эътироф этилмоқда.  Бу – вазмин ва босиқ мулоқот усули, суҳбатдошни диққат билан тинглашга тайёрлик ва рақиб нуқтаи назарини ҳисобга олиш. Айнан шундай ёндашув энг мураккаб вазиятларда ҳам, хоҳ баҳсли чегара масаласи, хоҳ сув-энергетика муаммоси ёки халқаро можаро бўлсин, келишув йўлини топиш имконини беради.

– Дипломатия аллақачон юзага келган инқирозни ҳал қилиш эмас, балки вазиятнинг олдини олиш учун ишлаши керак, – дейди Шавкат Мирзиёев. – Ҳақиқий дипломатия – бошқалар муаммони кўрган жойда ечимни кўра билиш ва улар ёпиқ деб ҳисоблаган жойда эшикларни оча олиш қобилиятидир.

Бугунги кунда айнан шундай услуб туфайли ўзбек дипломатияси тинчлик ва ҳамжиҳатлик воситасига айланиб, минтақани барқарорлаштириш, турли мамлакатлар ҳамда халқларнинг умумий мақсадга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатини бирлаштиришга хизмат қилмоқда. Бу намуна XXI асрда дипломатия фақат музокара даврасида бир-бирига пешвоз чиқиш ва барқарор тинчлик ҳамда фаровонлик йўлини биргаликда излашга тайёр тенг ҳуқуқли шериклар ўтиргандагина самарали бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги даври

https://president.uz/uploads/d742d765-7546-17f6-acbf-3efb51af6e6d_lists_slider_8001.jpg

Шавкат Мирзиёевнинг “дипломатик инқилоб”и Ўзбекистон учун янги йўналиш белгилаб берди. Бу жараённинг илк жиддий натижаси Марказий Осиёнинг конструктив шериклик форматига дадил ўтишида акс этди. Бу борада айнан Тошкент жалб этувчи куч сифатида намоён бўлди. Ўзбекистоннинг фаол позицияси туфайли минтақа Президентларининг маслаҳат учрашувлари бир марталик эзгу ният ишорасидан мунтазам ишлайдиган механизмга айланди. АҚШ иштирокидаги C5+1 формати эса мулоқотга қўшимча таянч берди – сўнгги икки саммит давомида юклар учун “яшил” йўлак келишилди, тариф сиёсатининг умумий тамойили ишлаб чиқилди. Нью-Йоркда ягона тўлов ва логистика тизими учун имконият яратадиган рақамли интеграция бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Америка томони бунга жавобан DFC ва USAID кредит линияларини миллиард долларгача оширишини эълон қилди. Энг муҳими – дипломатик консенсус мустаҳкамланди.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари томонидан 2025 йил 31 мартда имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги Хўжанд декларацияси ўзаро ишончнинг энг ёрқин рамзидир. Ҳужжат нафақат уч чегаранинг якуний “туташ нуқтаси”ни қонуний жиҳатдан белгилаб берди, балки келажакдаги барча келишмовчиликларни фақат тўғридан-тўғри музокара йўли билан ҳал этиш мажбуриятини ҳам ўрнатди.

 Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги буни “минтақавий ярашувнинг тарихий босқичи” деб атади, БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса декларацияни “превентив (олдини олувчи) дипломатия намунаси” сифатида олқишлади. Ратификациядан сўнг дарҳол уч чегара ўтиш манзили орқали ҳаракат тикланди. Шундан кейинги ярим йиллик натижага кўра, уч мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 27 фоиз ўсди. Яқинда “қоғозда қоладиган” деб ҳисобланган мега лойиҳалар яқинлашувнинг инфратузилмавий асосини шакллантирмоқда. 2024 йил июнь ойида Пекин, Бишкек ва Тошкент Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли йўналишини узил-кесил тасдиқлади, Норин дарасида қурилиш-қидирув ишлари бошланди. Жанубда Ўзбекистон ва Афғонистон Марказий Осиёни илк бор Арабистон денгизи портлари билан энг қисқа қуруқлик йўли орқали боғлайдиган Мозори Шариф – Қобул – Пешовар трансафғон йўлагининг техник-иқтисодий параметрларини келишиб олди. Ҳар икки магистрал Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки томонидан қўллаб-қувватланмоқда, юк ташиш салоҳияти йилига 20 миллион тоннадан ортиқ, дея баҳоланмоқда.

Минтақа учун анъанавий равишда энг долзарб ҳисобланган сув ва энергетика соҳасидаги натижалар ҳам эътиборга лойиқ. 2025 йил январь ойида Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари Жаҳон банки воситачилигида сув чиқариш жадвалини қишда текис ҳудудларга электр энергияси етказиб бериш билан боғлаган ҳолда, 1,9 ГВт қувватга эга Қамбарота ГЭС-1ни биргаликда молиялаштириш тўғрисидаги битимни имзолади. Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшонда 140 мегаваттли Ёвон ГЭСини қурмоқда – бу қуйи оқимдаги давлат юқори оқимдаги қўшниси гидроэнергетикасига сармоя киритган биринчи ҳолат. Шу билан бирга Душанбе CAPS бирлашган энергия тизимига уланмоқда, беш республика бош вазир ўринбосарлари мавсумлараро тақчилликни юмшатадиган “сув ўрнига энергия” тамойили бўйича келишиб олди. Шу тариқа ўн йилдан кам вақт ичида Марказий Осиё тарқоқ давлатлар архипелагидан бир-бирини тўлдирувчи иқтисодий-транспорт экотизимига айланди. Темир йўллар, қўшма ГЭСлар, очиқ чегаралар ва ягона тариф сиёсати янги воқеликни шакллантирмоқда. Бунда ҳар бир томон жамоавий барқарорликдан манфаатдор. Ва ҳар бир муҳим воқеада – хоҳ Хўжанд битими, хоҳ Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон лойиҳаси ёки Қамбарота тўғони бўлсин, ўзбек дипломатиясининг ўрни сезилади.

Дипломатик ташаббуслар ва халқаро майдон

Тошкентнинг “минтақавий модераторлар” тоифасидан глобал ташаббускорлар клубига узил-кесил ўтишининг энг ёрқин кўрсаткичи БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон тақдимномаси ёки ҳаммуаллифлигида қабул қилинган ўнта махсус резолюциядир. Оролбўйи минтақасини “экологик инновация ва технологиялар ҳудуди” деб эълон қилган А/РЕС/75/278 ҳужжати ҳамда “Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида”ги А/РЕС/76/295 резолюцияси матни мазмуни шуни кўрсатадики, Тошкент миллий кун тартибини – экология, транспорт ва иқлимни 193 давлат учун умумий манфаатга айлантиришни билади. Худди шу мантиқ Самарқандни энг йирик кўп томонлама форумлар харитасига олиб чиқди. 2025 йил октябрь-ноябрь ойларида қадимий шаҳар Марказий Осиё тарихида илк бор ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференциясига мезбонлик қилади. Жорий йил июнь ойида эса бу шаҳарда “2030 йилгача беш йил: рақамли трансформацияни жадаллаштириш” шиори остида БМТ Давлат хизматлари форуми – 2025 бўлиб ўтди.

Тошкент Парламентлараро Иттифоқ 150-Ассамблеяси манзили сифатида танлангани ҳам айни муддао. Шу йил 5-9 апрель кунлари пойтахтимизда 140 мамлакатдан келган делегатлар йиғилди. Юбилей форуми Ўзбекистонда ўтказилиши “мамлакатнинг парламент ислоҳотлари ва жамоатчилик назоратини кенгайтириш соҳасидаги сезиларли ютуқлари” билан изоҳланди. 2025 йил                          4 апрелда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити “глобал юксалиш” чўққиси бўлди. Самарқандда Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ва Марказий Осиёнинг беш республикаси президентлари бир даврада тўпланди. Урсула фон дер Ляйен “Global Gateway”нинг 12 миллиард евролик пакетини эълон қилди ва иштирокчиларни “танлов ҳамкорлари” деб атади. Учрашув мезбони Шавкат Мирзиёев эса минтақанинг ЕИ билан товар айланмаси аллақачон 54 миллиард еврога етганини таъкидлади.

Бошқача айтганда, қисқа тарихий давр ичида Ўзбекистон жаҳон дипломатияси “компаси”ни очишга муваффақ бўлди. Амалий хусусиятга эга муаммолардан тортиб, сайёра миқёсидаги ечимларгача, Орол бўйидаги экологик инновациядан тортиб, Евросиё йўлаклари ва рақамли давлат бошқарувигача. Ҳар бир янги платформа, ҳар бир резолюция мамлакатнинг халқаро консенсус ишончли меъмори сифатидаги обрўсини янада мустаҳкамламоқда.

Ўзбекистоннинг дипломатик феномени нафақат жаҳон миқёсидаги кенг кўламли эътироф, балки ишонч рейтинги, мисли кўрилмаган инвестиция оқими ва йирик “яшил” лойиҳалар портфелида акс этган амалий ютуқлар занжирига айланмоқда. Бугунги кунда ўсиб бораётган иқтисодий салоҳият, жадаллашган рақамлаштириш, манзилли ижтимоий дастурлар ва саховатли гуманитар кун тартиби мамлакат янги ташқи сиёсий қиёфасининг ажралмас қисмига айланмоқда.

Энг эътиборга молик жиҳати шундаки, Тошкент дунёнинг Марказий Осиёга қарашини ўзгартира олди. Кечагина ташқи ҳамкорлар ҳар бир республика билан қатъий “алоҳида” иш олиб борган бўлса, бугун, кўп жиҳатдан Шавкат Мирзиёевнинг қатъиятли ташаббуслари туфайли, минтақа тобора кўпроқ ўзаро боғлиқ яхлит тизим сифатида қабул қилинмоқда. Муайян давлат муваффақияти қўшма лойиҳалар, “бешлик” маслаҳатлашуви форматлари ҳисобига кўпаймоқда. Айнан шу синергия ишонч ва очиқлик муҳити ҳукмрон Ўзбекистонни Европа, Осиё ва Яқин Шарқ ўртасидаги ишончли кўприкка айлантирмоқда, бутун Марказий Осиёнинг инвестициявий жозибадорлигини оширмоқда.

Прагматизм, манфаатлар мувозанати ва халқаро ҳуқуқни пухта ҳурмат қилиш йўли Тошкентга мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш ва айни пайт минтақавий ҳамжиҳатликнинг эътиборли меъмори бўлиш имконини бермоқда. 

Абдуазиз Хидиров, 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон – дунё ҳамжамиятида очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг муҳим ташаббускори