Мамлакатимизда турли интеллектуал ўйинларни ташкил қилиш, интеллектуал аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим даражасини янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказиб келинмоқда.

Аҳамиятлиси шундаки, мазкур мусобақа хорижий мамлакатлардаги ватандошларимиз ўртасида ҳам ташкил этилмоқда.  

Хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида “Ватандош” жамоат фонди ҳамда “Заковат” клуби ҳамкорлигида ватандошларимиз ўртасида “Заковат” ўйини ўтказилди.  

Қизиқарли саволлар асосида ўтган мусобақа АҚШдаги ватандошларимизни “Заковат” орқали бирлаштириш, улар ҳам Ватанимизнинг ажралмас қисми эканини билдириш, интеллектуал ўйинларга қизиқиш уйғотиш ҳамда "Заковат"нинг халқаро аҳамиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Ўйин “Заковат” клуби президенти, “Заковат” телеўйини бошловчиси Абдурасул Абдуллаев томонидан олиб борилди.

Юқори ўринларни эгаллаган жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги ватандошларимиз “Заковат”да беллашди