Белбоғли курашчиларимиз Қирғизистон мусобақаларида 12 та медалли бўлди
Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида қирғиз кураши, қумда белбоғли кураш бўйича жаҳон кубоги ҳамда татар кураши бўйича ўтказилган халқаро турнирда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси иштирок этиб, 12 та медалга эгалик қилди.
Кураш спорт турининг 3 та йўналишида қатнашган терма жамоамиз аъзоларидан Диёрбек Полвонбоев, Ҳусан Абдуҳакимов ва Аббосбек Аҳмаджонов олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Ҳасанжон Мирзараҳимов, Нодирбек Абдумаликов, Шукрулло Маматкаримов, Самандар Анваров, Камолиддин Маҳкамов, Умиджон Олимов, Диёрбек Сайдуллаев совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Т.Рўзиев,
ЎзА