Пойтахтимиздаги Бўзсув каналида слаломда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятидан 150 нафардан зиёд слаломчилар иштирок этди.

Ўзбекистон кубогининг С-1 йўналишида Абубакир Бўканов, Иброҳим Носиржонов ва Шерзод Қурбоналиев эркаклар орасидаги беллашувларда шоҳсупага кўтарилган бўлса, аёллар орасида Олеся Гудкова, Асал Комилова ҳамда Севара Ашерматова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

К-1 йўналишидаги беллашувларда Самандар Сайдуллаев олтин, Жонибек Темирғалиев кумуш ва Дониёр Исломов бронза медалига эга чиқди. Аёллар баҳсида Олеся Гудкова мазкур йўналишда ҳам ғолиб бўлди. Унинг ортидан маррага Севара Баҳриддинова ҳамда Севара Акбарова кириб келди.

Қувонарлиси, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган экстрим слалом жорий йилдан бошлаб мусобақалар тақвимига киритилган ва мазкур спортчиларимиз ушбу йўналиш бўйича ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кучли слаломда эшкак эшувчилар аниқланди