Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу жумладан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида ҳам истиқлол байрами муносабати билан қатор эзгу ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида тантанали маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда банк раҳбарияти, бош банк ходимлари, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган банк тузилмалари вакиллари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари ғояси асосида мустақиллик йилларида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хотирасига бунёд этилган "Миллат фидойилари" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилди. 

Боғ маъмурияти вакиллари мустақиллик фидойиларига бағишланган ушбу мажмуанинг ташкил қилниши «Ғалаба боғи»нинг маънавий аҳамиятини яна бир карра оширгани таъкидланди. Ватанимизнинг жасур ўғлонлари таҳликали вазиятда бурчига содиқ қолиб, халқи учун жонини фидо қилганлиги бугунги тинчликда, осмонимиз мусаффолигида уларнинг ҳиссаси улкан эканлиги қайд этилди.

[gallery-25000]

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар улкан натижалар бераётганини қайд этди. Жумладан, ўтган 8 йилда ялпи ички маҳсулотимиз шиддат билан ўсиб, 115 миллиард долларга етди. Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, бу йил иқтисодиётимиз ҳажми 130 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Яъни, илгари бундай ўсиш, бундай юксак эътироф ҳеч қачон бўлмаган.

Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳам таклиф қилиниб, улар ўз чиқишларида мустақиллигимизнинг қадр-қиммати, Ватанга садоқат ва миллат тараққиёти йўлида фидойилик мавзуларида бадиий асарлардан намуналар тақдим этишди.

Иштирокчилар буюк аждодларимизнинг мардона курашлари эвазига қўлга киритилган эркинлик ва бугунги тинч-осойишта ҳаётимиз ҳақида сўз юритиб, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат ва садоқатларини ифода этдилар.

Банк жамоаси тадбир давомида уюшқоқлик ва фаол иштироки билан ажралиб турди. Айниқса, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари биргаликда қатнашгани, истиқлол шукуҳини қалбан ҳис этиб, эзгу ғояларни қўллаб-қувватлагани байрамона руҳиятни янада юксалтирди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбир банк ходимлари қалбида миллий ғурур, Ватанга садоқат ва истиқлол қадриятларига бўлган ҳурматни янада мустаҳкамлади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан истиқлолнинг 34 йиллиги кенг нишонланмоқда