Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг мамлакатимизга амалга оширган давлат ташрифи – икки томонлама муносабатлар тарихида мутлақо янги саҳифа очди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов мазкур ташриф ҳақида муносабат билдирди: 

– Икки давлат ўртасида 1994 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери икки мамлакат муносабатлари изчил ривожланиб келган бўлса-да, бугунги даража ва кенг қамровли мазмун ўтмишда кузатилмаган.

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтган музокаралар нафақат расмий дипломатик протоколнинг навбатдаги босқичи, балки амалда ҳамкорликнинг стратегик йўналишларини белгилаб берган воқеа бўлди. 

Ташриф доирасида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар аниқ амалий қадамларни белгилаб берувчи ҳуқуқий асосга айланди. Экстрадициядан тортиб инвестицияларни ҳимоя қилиш, виза талабларини бекор қилиш ва қўшма комиссия тузишгача бўлган келишувлар ўзаро ишонч ва очиқ ҳамкорлик муҳитини яратишга хизмат қилади.

Айниқса, авиақатновларни йўлга қўйиш ва визасиз режим жорий этиш масаласи амалий аҳамиятга эга. Бу фақат туризм ривожига эмас, балки бизнес ва инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг фаоллашишига ҳам замин яратади.

Томонлар маданий алмашинувлар, қўшма тадбирлар ва исломшунослик соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида урғу берди. Президент Мирзиёевнинг “Ақаба жараёни” ташаббусини қўллаб-қувватлаши ва унинг йиғилишларидан бирини Самарқандда ўтказиш таклифи Ўзбекистоннинг глобал диний мулоқотдаги фаол позициясини яна бир бор намоён қилди.

Бу йўналишдаги келишувлар сиёсий-иқтисодий ривожланиш билан бир қаторда халқлар ўртасидаги маънавий яқинлик ва ўзаро тушунишни ҳам мустаҳкамлайди.

Ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Иорданиянинг “Ан-Наҳда” ордени билан тақдирланиши – бу икки давлат раҳбарлари ўртасидаги шахсий ишонч ва ҳурматнинг ёрқин ифодасидир. Бу орден фақат сиёсий алоқалар эмас, балки шахсий дипломатик муносабатлар ҳам юқори даражада эканини кўрсатади.

Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг илк давлат ташрифи – бу икки давлат учун ҳам сиёсий рамз, ҳам амалий манфаатлар йиғиндиси. Музокаралар натижасида белгиланган йўналишлар агар амалий ишлар билан тўлдирилса, Ўзбекистон - Иордания муносабатлари яқин йилларда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айланади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/16b5HVb_Rjk" title="O‘zbekiston va Iordaniya: ikki tomonlama munosabatlar tarixida mutlaqo yangi sahifa ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Абдураимова, Ё.Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Иордания: икки томонлама муносабатлар тарихида мутлақо янги саҳифа очилди