Польша уч йил ичида мудофаа бюджетини икки баробар кўпайтирди, деди мамлакат Бош вазири ўринбосари, миллий мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камиш журналистларга.

— Бу йил ҳарбий харажат 2022 йилга нисбатан икки марта, 2023 йилга нисбатан 60 фоизга кўпайди, — деди мулозим. — Бинобарин, сотиб олинган қуролнинг ҳаммаси армияга дарҳол берилмайди. Вақт бизга душман. Харид қилинган аслаҳа етказиб берилишини кутишга мажбурмиз.

Сўнгги йилларда Польша ҳарбий шартнома сонини кескин оширди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ташқари АҚШ, Жанубий Корея каби қатор мамлакатлардан жанговар самолёт ва вертолёт, замбарак учун ўқ-дори ҳамда ракета, танк ва бошқа зирҳли техника воситалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими сотиб олинмоқда.

Таъкидланишича, жорий йилга мўлжалланган мамлакат бюджети режасида ҳарбий харажат ялпи ички маҳсулотнинг 4,7 фоизини ташкил этган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша уч йил ичида ҳарбий харажатни икки карра оширди