Ватанимиз тарихидаги 27 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1855 йил (бундан 170 йил олдин) – ўзининг беш ярим ойлик ҳукмронлигидан сўнг Хива хони Саид Абдуллахон ҳалок бўлди. У Хива тахтига ўтиргач, бир гуруҳ сарой амалдорлари Саид Абдуллахонни тан олмасдан унга қарши фитна уюштириб, ёвмут туркманлари билан алоқа ўрнатган ҳамда уларни исёнга чорлаган эдилар. Ёвмутлар исён кўтариб Ғозовот ва Илонли атрофларидаги қишлоқларни талай бошладилар. 

Саид Абдуллахон Хивадаги фитначиларни фош қилиб, унинг иштироқчиларини қатл эттиргач, исёнчиларга қарши кураш бошлади. Даставвал, Хива қўшинлари билан бўлган жангда ёвмутлар мағлубиятга учраб дашт ичкарисига чекинган бўлсалар-да, августнинг охирида ёвмутлар Хива навкарлари қароргоҳига тўсатдан тунда ҳужум қилдилар. Бу ҳужумда Хива навкарлари мағлубиятга учраб, Саид Абдуллахон ўлдирилди.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – Турккомиссия ва Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг қарорига асосан Туркистон ўлкасидаги барча фото ва кино санъати Маориф халқ комиссарлигига ўтказилди. Тарихчи Барно Ўнгбоеванинг ёзишича, бунинг асосий сабаби тайёрланаётган кино асарларининг ғоявий-мафкуравий савияси устидан назоратни амалга ошириш, совет кишиларида эскиликка қарши кураш салоҳиятини кўтаришдан иборат эди. Шунинг учун ҳам юқорида таъкидланган ҳужжатда Туркистон фото ва кино санъати большевиклар партиясининг қаттиқ назорати асосида фаолият кўрсатиши қайд этилган. 

1937 йил (бундан 88 йил олдин) – композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Рашид Ҳамроев таваллуд топди (вафоти 1985 йил). У йирик мусиқий-саҳнавий ва симфоник мусиқа жанрларида ижод қилиб, миллий оҳанглар билан суғорилган, драматик ва лирик жозибадор асарлар яратди. 

1940 йил (бундан 85 йил олдин) – футболчи, спорт устаси Геннадий Красницкий таваллуд топди (вафоти 1988 йил). У 1959–1968 йилларда Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоаси сафида мамлакат биринчилиги олий табақаси учрашувларида 102 марта тўп киритган. СССР миллий ва олимпия терма жамоалари таркибида ўйнаб, 37 марта тўп урган. Геннадий Красницкий Жанубий Америкада ўтказилган халқаро учрашувлар ҳақида “Рио-де-Жанейродан Монтевидеогача” деган китоб ёзган. У Ўзбекистоннинг XX асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган. 

2003 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолиги тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлисининг “Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Дубай Амирлиги Ҳукуматининг ваколатхонасини очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2010 йил (бундан 15 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2011 йил (бундан 14 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг XXасрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган cпорт устасини биласизми?