Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами шукуҳи эсаётган шу кунларда сурхондарёлик саховатпеша тадбиркор, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ҳайитали Алламуродов Музработ туманидаги “Туркистон” тантаналар саройида ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларда вояга етаётган ўн нафар болажоннинг суннат тўйини ўтказиб берди.

Тадбирда тўй болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

[gallery-24963]

Туман ҳокими А.Маматқулов суннат тўйлари ўтказилаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарини энг улуғ, энг азиз байрам ва файзли оқшом билан табриклади. Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий рўйхатдаги фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Тўй болаларнинг келажакда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишига ишонч билдирди.  

– Бугун суннaт тўйи ўтказилаётган болажонлар сафида менинг ҳам фарзандим бор, –¬дейди музработдик Фарида Қиличева.¬ –Очиғини айтсам, бизга кўрсатилаётган бу эътибор ва ғамхўрликдан бошим осмонга етди. Фарзандимга совғалар туҳфа қилдилар. Даврада ўғлимнинг қалбидаги қувончни кўриб, уни янада яхши тарбиялашни ва келажакда ўқитишни ният қилдим. Жигарбандим Ватан учун садоқат билан хизмат қиладиган, элимиз корига ярайдиган инсон бўлиб улғаяди.  

Тўкин дастурхон атрофидаги серфайз даврада нуронийлар эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, Ватанимизга ободлик, халқимизга фаровонлик ва ёш авлодга бахту камол тилаб, дуога қўл очди. Тўй болаларнинг ҳар бирига бош-оёқ сарпо, велосипед ва бошқа совғалар топширилди.  

Эл суйган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача файз, болажонлар ва уларнинг яқинларига бир олам завқ бағишлади.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саховатпеша тадбиркор ўн нафар эҳтиёжманд болага мададкор бўлди