Жорий йил 21 август куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорда миллионлар ўйинининг моддий-техник базасини халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштиришга эришиш назарда тутилган.

Қарорга кўра, "Миллий футбол электрон платформаси" ахборот тизими яратиладики, келгуси йилнинг 1 январидан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, келгуси йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилишда шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллаш йўлга қўйилади. Бу нуфузли мусобақалар, чемпионатлар, халқаро ўртоқлик учрашувларида қатнашадиган ишқибозларда мухлислик маданиятини юксалтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ўйинларнинг белгиланган меъёр талаблари асосида ўтишига хизмат қилади.

Қарорга кўра, Миллий футбол марказида иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази, футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (ВАР) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун "ВАР" маркази, ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун "ДАТА футбол" маркази ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида "Легионерлар клуби" фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.

"Легионерлар клуби"га хорижда фаолият юритаётган ёки юритган халқаро иш кўникмасига эга бўлган ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва мутахассислар жалб қилиниши белгиланган.

Футболнинг оммавийлигини таъминлашда маҳаллаларнинг ўрни беқиёс. Шу жиҳатдан, 2025 йил 1 октябрдан “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури жорий этилиши белгиланмоқдаки, бу саъй-ҳаракат минг-минглаб истеъдодли футболчи ёшларни айнан маҳаллада кашф этиш, уларни йўналтириш имконини беради. Қолаверса, ушбу дастур аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойиллари кенг ёйилишига сабаб бўлади.  

Мамлакатимизда футбол ривожини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган мазкур қарор миллионлар ўйинининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, инфратузилмасини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш, иқтидорли футболчиларни ёшлар орасидан эрта аниқлаш тизимининг ишга туширилишига замин яратиши билан аҳамиятли.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади ва оммавийлиги янада оширилади