Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис Парламент комиссиясининг ҳамраислари, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳамда Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигида бўлиб ўтди.

Унда Барқарор ривожланишнинг 10-миллий мақсади 7-вазифаси доирасида тартибга солинган, хавфсиз, бошқариладиган меҳнат миграцияси ва самарали миграция сиёсатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ушбу йўналишда қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, меҳнат мигрантлари учун ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий кафолатлар кенгайтирилди. Жумладан, меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. Молия манбалари ҳисобига мигрантларнинг йўл чипталари, “ишчи визаси” ҳамда хорижий тил имтиҳонлари харажатларини қоплаш механизмлари жорий этилди.

Меҳнат миграцияси географияси кенгайтирилиб, фуқароларни юқори даромадли давлатларга ишга юбориш, уларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Ташкил этилган тартибда хорижга юборилаётган мигрантлар сони 5 баробарга ортиб, бундай давлатлар сони 3 тадан 16 тага етди.

Меҳнат ҳуқуқлари бузилган ва ўз иш ҳақини ололмаётган фуқароларнинг пуллари иш берувчилардан ундириб берилмоқда. Хусусан, кейинги тўрт йилда хорижий иш берувчилардан 13 минг 630 нафар фуқаронинг 5 миллион 950 минг доллардан зиёд миқдорида иш ҳақи, компенсация ва суғурта пуллари улар фойдасига ундирилган.

Шу билан бирга, мажлисда мавжуд тизимли муаммолар ҳам қайд этилди. Жумладан, миграция соҳасидаги қонунчиликни ягона ҳужжат доирасида такомиллаштириш, соҳага оид халқаро конвенцияларни ратификация қилиш, ноқонуний миграция оқибатларини камайтириш, мигрантларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Мажлис якунида тегишли қарор ва “йўл харитаси” қабул қилиниб, унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга зарур топшириқлар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий иш берувчилардан 5 миллион 950 минг доллардан зиёд иш ҳақи ва бошқа пуллар ундирилган