Янги қарор

Президентнинг “Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, биринчи Бухоро биенналесида 14 та маданий мерос объекти кўргазма ва тадбирлар, таълим ва тадқиқот, ижодиёт ва ишлаб чиқариш жараёнлари уйғунлашган креатив кластерга айлантирилади.  

Мамлакат тарихида илк бор ушбу анжуман доирасида 70 дан ортиқ замонавий лойиҳалар тақдим этилади, уларнинг ҳар бири Марказий Осиё ва бутун дунёдан ташриф буюрадиган маҳаллий уста ва рассомлар ҳамкорлигида лойиҳалаштирилган.  

Ҳужжатга мувофиқ, жаҳонга машҳур уста-ижодкорлар томонидан 60 дан зиёд  арт объект, шу жумладан, инсталляцияларни яратиш, улардан биеннале ўтказиладиган жойни бадиий безашда фойдаланиш ва уларнинг энг муносибларини дунё бўйлаб кўргазмаларда намойиш этиш ҳам белгиланган.  

Бундан ташқари, биеннале ҳақида ҳужжатли филм яратиш, шунингдек, ундан фойдаланиб мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.  

Ҳар бир томошабин тадбирлар туркумида қатнашар экан, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, қадриятлари, эски-тарихий шаҳарлари хусусида кўпроқ маълумотлар олади. Бу албатта сайёҳларнинг юртимизга бўлган қизиқишини янада оширади.  

Қарорда белгиланишича, биеннале махсус таълим дастури асосида халқаро даражадаги кураторларни тайёрлаш ҳамда жаҳоннинг етакчи санъат майдонларида Ўзбекистон номидан иштирок этишини таъминлашга ҳам хизмат қилади.  

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро замонавий санъат биенналеси мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга ҳам хизмат қилади