Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.

Каспий бўйидаги "Аваза" туризм зонасида давлатимиз раҳбари Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Якунда Қўшма баёнот қабул қилиниб, қатор ҳужжатлар имзоланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда етакчилар бўлиб ўтган музокаралар натижаларига баҳо бердилар.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Туркманистон ва Озарбайжон етакчилари билан биргаликда "Галкиниш" миллий от спорти гуруҳининг чиқишларини томоша қилди.

Тадбирлар якунлангач, Туркманбоши шаҳри аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистонга амалий ташриф якунланди