Германиянинг Кьел (IfW Kiel) Жаҳон иқтисодиёти институти ҳисоб-китобига кўра, Украина учун ҳарбий товар сотиб олиш бўйича Европа шартномалари орқали кўрсатилган ёрдамнинг жами миқдори 35,1 миллиард еврога етди. Бу АҚШ харид қилган аслаҳанинг умумий қийматидан 4,4 миллиард евро кўп.
— Можаро бошлангандан 2025 йил июнгача Европа мудофаа саноати билан харид бўйича тузилган шартнома камида 35,1 миллиард еврога баҳоланмоқда, — дейилган институт сайтида эълон қилинган материалда. — Жорий йил май-июнь ойларида ажратилган 10,5 миллиард евролик Европа ҳарбий ёрдамининг камида 4,6 миллиард евроси захира тушумига эмас, балки мудофаа корхоналари билан тузилган шартномаларга йўналтирилади. Украинага ҳарбий ёрдам тобора кўпроқ мудофаа саноати имконияти билан боғлиқ бўлиб қоляпти.
— Айни пайт Европа янги мудофаа шартномалари бўйича АҚШга қараганда кўпроқ қурол харид қилди, — дейди “Ukraine Support Tracker” лойиҳаси раҳбари Таро Нишикава. — Демак, захирадан саноат ишлаб чиқаришига ўтиш жараёни яққол кўриняпти. Шу боис ваъда қилинган ёрдам вақтида, самарали етказилишини таъминлаш учун Европага кучли ва чидамли мудофаа саноати керак.
С.Раҳимов, ЎзА