Хитойлик олимлар Ер орбитасидан чиқиндиларни тозалаш учун махсус отиш қурилмасини ишлаб чиқди. Қурилма ихчам, сезиларсиз ва порох двигатели тамойилига асосланган. Уни Нанкин, Шанхай ва Шеняндаги аэрокосмик саноат муҳандислари яратган.
Оддий қуроллардан фарқли ўлароқ, бу мослама кучли чақнаш, тебраниш ёки парчалар булутини ҳосил қилмайди. У тутун ва ёруғлик чиқармайди, отилганда эса деярли тебранмайди. Бунга ёпиқ газ ёрдамида энергияни ютиш механизми сабаб бўлади.
Қурилма чиқиндиларни тутиб олувчи тўр жойланган капсулани учиради. Уни платформага зарар етказмасдан, аниқ нишонга йўналтириш мумкин. Бу усул сунъий йўлдошнинг нозик асбобларига зарар етказмасдан ишлайди ва энергия сарфини камайтиради. Олимлар бу технология минглаб ишдан чиққан сунъий йўлдошлар ва ракета поғоналаридан иборат орбитал чиқиндилар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.
Бироқ South China Morning Post хабарига кўра, қурилма кичик ўзгартиришлар орқали душман сунъий йўлдошларини ишдан чиқаришда ҳам қўлланилиши мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/w-zELGHiU_A?si=LYeYFNV2PddaNa_O" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА