Тошкент шаҳридаги “J.Q.” оилавий корхонасининг гўшт маҳсулотларини қайта ишловчи цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, текширув “Ҳудудгаз Пойтахт” GTF назорат бўлими ходимлари, газ таъминоти бўлими мутахассислари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган. Унда истеъмолчи рўйхатдан ўтказилмаган газ ҳисоблаш ускунаси орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат бўйича 2 миллиард 611 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Айни чоғда мазкур ишга доир барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА