Ҳоким ўринбосари 20 минг доллар билан ушланди
Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан қўлга тушди. У 204 гектар суғориладиган ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтармаслик ва тадбиркорнинг фойдаланишини кафолатлаш учун 30 минг доллар талаб қилган.
Поранинг 20 минг долларини хизмат автомашинасида олган пайтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Жиноят иши қўзғатилди. Қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов давом этмоқда.
А. Қаюмов, ЎзА мухбири