АҚШ президенти Дональд Трамп 18 август куни Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашув чоғида матбуотга нотўғри маълумотлар берди. CNN ҳарбий ёрдам бўйича маълумотни текшириб чиқди.

Трамп нутқи давомида АҚШ Украинага уруш даврида 300 миллиард доллардан ортиқ ёрдам бергани ҳақида гапирди. Бошқа нуқтида эса “Менимча, бу рақам 300 миллиард доллардан анча юқори. Балки 350 миллиард бўлиши мумкин”, деган эди. Бироқ фактлар бу даъвони рад этади. Германиядаги Киeл Иқтисодиёт институти маълумотларига кўра, 2022 йил январь охиридан 2025 йил июнигача АҚШ Украинага ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам сифатида 134 миллиард доллар ажратган. Бу АҚШнинг ушбу давр мобайнида ваъда қилган 139 миллиард долларининг деярли ҳаммасини ташкил қилади.

АҚШ Давлат департаменти 6 мингдан ортиқ халқаро талаба визасини бекор қилди. Бу қонун бузилишлари ва муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатда қолиш ҳолатлари кўпайгани билан изоҳланмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди. Департамент маълумотларига кўра, визаларнинг катта қисми қонунбузарликлар — тажовуз, маст ҳолда машина ҳайдаш, ўғирлик ҳамда терроризмга ёрдам каби сабаблар билан бекор қилинган.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳудудий масалаларни муҳокама қилиш учун Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида маълум қилди. Зеленский тегишли баёнотни АҚШ раҳбари Дональд Трамп ва Европа етакчилари билан учрашувдан сўнг эълон қилди. У Россия дастлаб Украина иштирокида икки томонлама учрашув, кейинчалик эса уч томонлама музокара таклиф этганини эслатди.

Фаластинлик гуруҳ ҲАМАС, Миср ва Қатар воситачилари таклиф қилган Ғазо бўйича сулҳ ҳамда гаровдагиларни озод қилиш режасини қабул қилди. Бу ҳақда гуруҳ манбааларига таяниб, BBC хабар берди. Таклифга кўра, ҲАМАС дастлабки 60 кунлик сулҳ давомида гаровга олинган 50 нафар исроилликнинг тахминан ярмини (улардан 20 нафари тирик деб тахмин қилинади) икки босқичда озод қилади. Шунингдек, доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кембриж луғатига ижтимоий тармоқларда оммалашган 6000 та янги сўз киритилди. Улар орасида TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари ҳам бор. Бу ҳақда The Guardian хабар берди. Луғатда технологиялар ва масофадан ишлашга оид бошқа атамалар ҳам киритилган. Бироқ машҳур сленгларнинг ҳам киритилиши кўпчиликнинг эътиборини тортди.

«Интернет маданияти инглиз тилини ўзгартирмоқда, буни кузатиш ва луғатда қайд этиш жуда қизиқарли», деди Кембриж луғатининг лексик дастур менежери Колин Макинтош.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/t2kNdBswZfY" title="Xalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест