Халқимизда асрлар оша ўз мазмун-моҳиятини йўқотмай келаётган ибратли қадриятлар бор. Бирдамлик, ўзаро меҳр-оқибат, саховат, ўзгалар оғирини енгил қилишдек эзгу тушунчаларни ўзида мужассам этган ана шундай қадриятлардан бири ҳашардир.

Мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами  арафасида умумхалқ хайрия ҳашарини уюшқоқлик билан ташкил этиш яхши анъанага айланган.  

22-23 август (жума-шанба) кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш кўзда тутилмоқда.  

Айтиш керакки, бу жараёнда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.  

Ҳар бир маҳаллада ҳашар давомида амалга ошириладиган ишлар “кўчабай” ва “хонадонбай” белгилаб олинди. Жумладан, маҳаллаларни ободонлаштириш йўналишида 24,9 минг гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилади. 19,7 минг тоннадан зиёд чиқинди чиқариб ташланади, 21,3 минг километр  узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланади.  

Ёшларни жалб этган ҳолда 10 минг 724 та қабристон (шундан, 515 таси таъмирталаб) ободонлаштирилади ва таъмирланади. 638 та зиёратгоҳ ва 143 мингдан зиёд кўча тартибга келтирилади. 20 миллиондан ортиқ дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилади.  

Ҳашар давомида кўнгли ярим, кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга ҳам алоҳида эътибор кўрсатилади. Жумладан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида 44 минг 322 та кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланади. 98 минг 581 та кам таъминланган оилаларнинг томорқа майдонларига экинлар экилади. 61 минг 816 нафар эҳтиёжманд оилалар, шу жумладан, 23 минг 650 нафар ногирон ва ёлғиз қариянинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилади.  

Шунингдек, ҳашар куни жамоатчилик вакиллари иштирокида 450 тага яқин маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ишлаб чиқариш корхоналар, маҳалла бинолари, болалар спорт майдончалари ва бошқа ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилади.

Шу билан бирга, ҳар бир маҳаллада мамлакатимизда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилишга оид давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилади.

Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги олдидан ташкил этилаётган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз аҳиллиги ва бирдамлиги, якдиллигининг яна бир ўзига хос намунаси бўлиши шубҳасиз.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади