Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғига асосан Йўлдошев Шерали Мамараимович Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерали Йўлдошев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Яқинда Пайариқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилган Жабборов Исроил Исмоилович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлишидан аввал вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига раҳбарлик қилган.

Шунингдек, яқинда Тойлоқ тумани ҳокими лавозимига тайинланиши туфайли Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасидан озод этилган Б.Раҳматуллаев ўрнида ҳам янги раҳбар иш бошлади.  

Ушбу вазифага шу пайтгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Раҳматуллаев Алимардон Тўрамуродович тайинланди.  

А.Раҳматуллаев 2019-2021 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига раҳбарлик қилган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда янги тайинловлар амалга оширилди