Жорий йил 15-18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация Токио ва Осакада шаҳарларида бўлиб, турли учрашув, мулоқотлар ўтказди. Хусусан, кун чиқар юртнинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (METI), Халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), шунингдек “Sojitz Corporation”, “Washin Trading”, “Le One Co. Ltd.”, “Daido Industries”, OMETA, “ITO Corporation”, “Okamoto Corporation”, “Masui” каби йирик компаниялар раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

METI раҳбари Масаки Огуши билан учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро инвестицияни рағбатлантириш, энергия тежовчи технологияни жорий этиш ва кам углеродли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳаларни қўшма кредитлаш механизми доирасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турини кўпайтириш, ўзбек гилосига фитосанитария рухсатномаси олиш жараёнини жадаллаштириш, энергетика, стратегик металлни қазиб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича шериклик масалалари муҳокама қилинди.

JBIC раҳбарияти билан амалдаги лойиҳаларни тезлаштириш, янги ташаббусларни молиялаштиришни йўлга қўйиш ва хусусий секторни янада кенгроқ қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Нуфузли компаниялар вакиллари билан кечган суҳбатларда энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, инфратузилма яратиш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва “ақлли” деҳқончилик технологиясини жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболи таҳлил қилинди. Хусусан, “Sojitz Corporation” билан музокара якунида энергетика, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва бошқа йўналишларни қамраб олувчи янги “Йўл харитаси” имзоланди. Делегациямиз Осакада бўлиб ўтаётган EXPO-2025 доирасида уюштирилган Ўзбекистон Миллий куни тадбирларида ҳам иштирок этди.

Умуман, бу галги ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини яна бир бор намоён этиб, инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги учун янги имкониятлар