Шу кунларда Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Кеча терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси медаллар йўлидаги курашларда гиламга чиқди.

Умидли эркин курашчимиз икки карра Осиё чемпиони Шерзод Поёнов 92 килограмм вазн тоифасидаги илк даврада грециялик Григориос Саридисни 12-1, 1/8 финалда япониялик Сорато Каназавани 16-6, 1/4 финалда канадалик Синх Гревални 10-3, 1/2 финалда россиялик Гаджимурад Гаджибатировни 4-1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун ҳамюртимиз жаҳон чемпионлиги учун қозоғистонлик Камил Куруглиев билан кечадиган беллашувда иштирок этади.

Айтиш лозимки, Шерзод Поёнов - Камил Куруглиев ўтган йилги Осиё чемпионати финалида рўбарў келиб, ҳамюртимиз рақибини 4-2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Чемпионатда қатнашаётган яна бир эркин курашчимиз Санжарбек Рустамбековда жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритиш имконияти мавжуд. Бунинг учун у -65 кг вазн тоифасининг ўтиш босқичида арманистонлик Арман Мусикянни доғда қолдириши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича ўтаётган жаҳон чемпионати 24 августга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин курашчимиз бугун Болгарияда жаҳон чемпионлиги учун гиламга чиқади