Самарқанд шаҳридаги “Silk Roаd Samarkand” халқаро туризм маркази ҳудудида триатлон бўйича ҳарбий спортчилар ўртасида 25-жаҳон чемпионати бошланди.

Мусобақада дунёнинг 13 давлатидан 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Беллашувлар икки тоифада — яккалик ва жамоавий гуруҳлар ўртасида ўтказилмоқда. Спортчилар 750 метрга очиқ сув ҳавзасида сузиш, 19 километр велопойга ҳамда 5 километр югуриш босқичларида куч синашади.

Кеча чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон триатлон федерацияси, Мудофаа вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарияти, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.  

[gallery-24814]

Маросимда халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISМ) Бош котиби Роберто Реччия ҳамда Триатлон спорт қўмитаси президенти Виктор Лопес Антолин “Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедовга халқаро ҳарбий спорт кенгашининг фахрий ордени топширилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий триатлончилар мусобақага киришди