Президент топшириғи амалда

Боғдорчилик, хусусан, узумчилик азалдан халқмиз бандлигини, фаровон турмушни таъминлаб келади. Айни вақтда мамлакатимизда мазкур тармоқнинг янги истиқболлари ривож топмоқда. 

Хусусан, Президентимиз раислигида 30 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига харидор топиш, божхона логистикасида учраётган муаммоларни бартараф этиш ва тармоқларни ривожлантиришга қулайлик яратиш масалалари кўриб чиқилиб, муҳим вазифалар белгиланди. Бу борада Тошкент вилоятида ҳам амалий ишлар давом этмоқда. 

Ҳозир ҳудуддаги 44,6 минг гектар жойида боғ ва узумзорлар мавжуд бўлиб, мавсумда харидоргир ва экспортбоп маҳсулот етиштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шундан 1,7 минг гектари саноатлаштирилган интенсив боғ ва токзорлар барпо этилган бўлса, йил якунигача қўшимча яна 1,5 минг гектар ерда худди ўзлаштирилади. 

Вилоятда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти асосан йилнинг III ва IV чоракларида пишиб етиладиган узум, дуккакли ва полиз маҳсулотлари ҳисобидан йил якунига қадар 242,7 миллион доллар прогноз ортиғи билан таъминланиши кутилган. Жумладан, ҳудуд бўйича жами 157 минг тонна узум маҳсулотлари етиштирилади. Шундан 60 минг тоннага яқин узум маҳсулотлари музлатгичли омборларда сақланиб қўшилган қийматда экспортга йўналтирилади. 

Масалан, ўтган йил Оҳангарон туманидаги Шодмалик ота МФЙ ҳудудида “UFО” (Калифорния, АҚШ) технологияси асосида 25 гектар жойда замонавий саноатлашган узум плантацияси барпо этилди. Унда узумнинг аватар нави етиштирилиб, биринчи йилнинг ўзида 10 тоннага яқин ҳосили музлатгичда сақлаш учун йиғиб олинди. Бунинг учун мавсумда 50 нафар ишчи меҳнат қилди. 

– Кўчатлар асосан томчилатиб суғориш тизимида амалга оширилади. Бу эса ҳудуд адирлик бўлгани учун жуда қўл келмоқда. Айнан омборхоналарда йил якунигача маҳсулотлар сақлаш тажрибаси нархларни оширишга эришиш имконини яратмоқда. Лойиҳа ташаббускорлари келгусида кўпроқ маҳсулот етиштириш ва четга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида яна 300 гектар жойда узумзор ташкил қилишни бошлаган. Бунинг учун жойларда махсус тик қудуқлар қурилган. Айнан бу саъй-ҳаракатлар туманда боғдорчилик хўжаликлари ташкил қилишда қўл келмоқда, – дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Оҳангарон туман бўлими бошлиғи Сайриддин Каримов. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FWc5jX1lpR0" title="Uzumchilikda istiqbolli loyihalarommalashmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узумчиликда истиқболли лойиҳалар оммалашмоқда (+видео)