Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошанов билан учрашди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, олий даражада эришилган муҳим келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Қонун чиқарувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш, парламент институти ва маҳаллий вакиллик органлари салоҳиятини ошириш борасида тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, аралаш сайлов тизими ва парламент ваколатларини кенгайтиришда ўхшашлик мавжудлиги таъкидланди.
Халқаро парламент майдонларида, шу жумладан, Парламентлараро Иттифоқ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси, МДҲ Парламент ассамблеяси доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Н.Абдураимова, ЎзА