Эндиликда мамлакатимизда етиштирилган янги узилган ўрик, олхўри ва нектарин, шунингдек пўсти олинмаган ёнғоқ ва бодом Миср давлатига экспорт қилиниши мумкин. Бу юртимиз қишлоқ хўжалиги экспортидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади. Масалан, ушбу давлатда ўрик меваларига бўлган талаб юқори. Зеро, иқлим жиҳатидан кўпгина цитрус, тропик ва субтропик мевалар етиштиришга ихтисослашган ушбу давлат бозорида ўрик одатий маҳсулот эмас.

– Ўтказилган маркетинг тадқиқотлари натижалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари мурожаатига кўра Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентилиги томонидан Миср давлати ваколатли органлари билан ҳамкорликда қатор музокаралар ўтказилиб, 5та маҳсулотга фитосанитар рухсатлар олинишига эришилди, - дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентилигининг Марказий экспорт штаби ходими Илёсбек Икромжонов. - Юклар халқаро стандартларга мос расмийлаштирилиши лозим. Миср томонидан расмийлаштирилган импорт рухсатномаси фитосанитария сертификатида аниқ кўрсатилиши лозим. Юк жўналишидан олдин кўздан кечирилиши Миср учун аҳамиятга эга бўлган зараркунандалардан холи бўлиши керак. 

Мисрга фитосанитар рухсатнома асосида юкланиши режалаштирилаётган маҳсулотлар инспекторлар томонидан текширилиб, Миср учун карантин аҳамиятига эга зараркунандалардан холи эканлиги тасдиқланган тақдирда экспортга рухсат этилади. Сабаби ҳар бир давлатнинг мева сабзавотлар импортида маълум талаблар амал қилади. Миср фитосанитар хизматлари томонидан ҳам шундай талаблар жорий этилган. Қайд этиш лозим, мамлакат Африка ва Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик истеъмол бозорларидан бири бўлиб, 110 миллион нафардан ортиқ аҳолига эга. Мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб йил давомида мавжуд бўлгани учун ҳар йили юз минглаб тонна янги узилган маҳсулотларни импорт қилади. Ҳозирда 25 турдаги маҳсулот — гилос, узум, олма, анор, ўрик, олхўри, нектарин, пўсти олинмаган ёнғоқ, бодом ва 17 турдаги қуритилган маҳсулотлар экспорти учун рухсат олинган.

Янги турдаги маҳсулотларга рухсат олиниши нафақат юртимиз экспорт географиясини кенгайтиради, балки Яқин Шарқ ва Африка бозорларига кириш учун муҳим кўприк вазифасини бажаради. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мавсумий сотув даври узаяди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/A4Xp6c1ryIg" title="Misr HD 2" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мевалари учун Миср бозорига йўл очилди (+видео)