Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида икки мамлакат Сенатлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолаш режалаштирилган. Ҳужжат парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Ташриф дастурига мувофиқ Сенат Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошанов, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оилавий-демографик сиёсат ишлари бўйича миллий комиссия аъзолари билан учрашади. 

Бундан ташқари, делегация аъзолари Ўзбекистон ва Қозоғистон илмий-ижодий зиёлиларининг биринчи форумида иштирок этади, шунингдек, “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишади.

***

Қозоғистонга ташриф доирасида Сенат Раиси Танзила Норбоева Остона шаҳридаги “Отан қорғаушылар” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.

Мазкур ёдгорлик Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун кураш йўлида жасорат кўрсатган қозоқ халқи матонати ва қаҳрамонлиги рамзидир.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон парламент делегацияси – Қозоғистонда