17 август куни Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш бўйича тўртта лойиҳани бирлаштирган қарийб 243 миллион долларлик шартнома кучга кирди, деб хабар тарқатди “Amu TV” телеканали.

Кобулда бўлиб ўтган имзолаш маросимида Толибон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирок этган.

Taliban sign $243M power project deal With Uzbekistan | Amu TV

Аниқроқ айтганда, томонлар 1000 мегаватт қувватга эга Сурхон – Дашт – Алвон электр узатиш линиясини ишга тушириш, Арғанди кичик станциясини кенгайтириш, Кобул – Шайх – Мисри тизимини яратиш ва Нангарҳорда янги митти станция барпо этишга келишиб олишди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг 243 миллион доллар сармояси Афғонистонга ҳар йили 800-1000 мегаватт электр токи етказиб бериш имконини беради.

18 ой ичида мўлжалдаги барча ишларни якунлаш режалаштирилган.

Афғонистоннинг “DABS” энергетика компанияси эътироф этишича, мазкур битим аҳолининг атиги 40 фоизга яқини электр энергиясидан фойдаланиш имконига эга бўлган мамлакатдаги тақчилликни бартараф қилишга ёрдам бериши шубҳасиз.

Мавжуд маълумотларга кўра, Афғонистон асосан импорт қилинадиган электр энергиясига таянади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон ва Ўзбекистон энергетика бўйича яна бир йирик шартнома имзолади