Бугунги кунда айрим тадбиркорлар солиқ тўловларидан қочиш, шунингдек, яна бошқа омиллар сабабли ишчи-ходимларни норасмий равишда ишга қабул қилишга уринишади. Айниқса, кичик ва мавсумий бизнесларда бу ҳолат кенг тарқалган. Тадбиркорлар норасмий ишга қабул қилишни иқтисодий эҳтиёж билан асослайдилар. Аммо бу қисқа муддатда фойда келтирса-да, узоқ муддатда салбий таъсир кўрсатади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатдаги корхоналарнинг 22 фоизида норасмий ишчилар бор. Энг кўп норасмий бандлик умумий овқатланиш соҳасида — 39 фоиз, қурилишда — 29 фоиз, қишлоқ хўжалиги соҳасида — 25 фоиз ва савдо соҳасида — 17 фоиз қайд этилган.  

Норасмий ишчилар ишга қабул қилинишининг асосий сабаблари сифатида харажатларнинг пастлиги (49 фоиз), ишга олиш ва бўшатиш имкониятининг осонлиги (36 фоиз), мавсумий ишчи кучига эҳтиёжнинг юқорилиги (33 фоиз) ҳамда солиқ мажбуриятларининг йўқлиги (13 фоиз) кўрсатилган.

Таъкидлаш лозимки, норасмий ишчиларнинг улуши жуда юқори бўлиши ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, солиқ тушумлари камайиши ҳисобига давлат бюджетига катта зарар етказади, тенг рақобат муҳитини бузади.

Шу боис, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси ўзининг электорати вакиллари бўлган тадбиркорларни иқтисодий ҳалолликка ва солиқдан қочмасликка чорламоқда. Партия норасмий бандликни камайтириш ва шу орқали иқтисодиётга солиқ тушумларини кўпайтиришни мамлакатимиз тараққиётининг муҳим омили деб ҳисоблайди. Бугун тўлаётган солиқларимиз ўзимизнинг ва фарзандларимизнинг келажаги учун энг катта сармоя эканини қайд этади.  

Дарҳақиқат, бугунги кунда тадбиркорлар давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, иш берувчиларга турли имтиёзлар тақдим этилаётгани инобатга олинганда, норасмий бандликни камайтиришга жиддий ёндашиш катта аҳамиятга эга. Иқтисодий ҳалоллик ва солиқ маданиятини ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш, қонуний иш ўринларини кўпайтириш ва миллий тараққиётга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеП тадбиркорларни ҳалолликка, солиқдан қочмасликка чорламоқда