АТТО картаси орқали тўлов жамоат транспортида тез, қулай, хавфсиз ва замонавий тўлов усули ҳисобланади. Бу нафақат йўловчи учун, балки транспорт тизими учун ҳам самарали (тўловни шаффоф қилади).

Маълумотларга кўра, 2025 йил июль ойида АТТО тизими пойтахт ва вилоятлардаги кундалик саёҳатларда муҳим ўрин эгаллаб, ажойиб натижаларга эришди.

Қайд этилишича, жамоат транспортида 46,7 миллион транзакция —2024 йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоиз ўсиш кузатилган.  Транспорт карталари орқали 13,9 миллион транзакция амалга оширилган.

Банк карталари орқали тўловлар 193 фоизга кўпайиб, 26 миллион транзакцияга етди. Метро йўловчилари қоғоз QR-чипталари орқали 1,6 миллион ва мобиль QR код ёрдамида 905 минг 874 та транзакция амалга оширди.

АТТО виртуал карталари 196 фоизга ўсиб, 447 минг 847 та транзакцияни ташкил этди. 25 минг 676 та транспорт картаси сотилган ва 15 минг 565 та виртуал карта яратилган. Республика ҳудудларида транзакциялар 910 фоизга ўсиб, 6,3 миллион операцияни ташкил этган.  

Таъкидлаш лозимки, АТТО картаси балансини мобиль иловалар (Click, Payme, Apelsin ва ҳ.к.), терминаллар, банк мобиль иловалари ёки банкоматлар орқали тўлдириш мумкин.

Муҳайё  Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон тўлов тизимининг афзалликлари нимада?