Футбол бўйича экспертлар Европа футболидаги трансферлар тарихини таҳлил қилди ва Ўзбекистон, Грузия, Украина, Арманистон, ҳамда Россиядан етишиб чиққан, энг қиммат нархга бошқа жамоага кўчиб ўтган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Қувонарлиси, ушбу рўйхатнинг олтинчи поғонасидан Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди. Ҳимоячимиз Франциянинг “Ланс” жамоасидан 40 миллион еврога “Манчестер Сити” клубига трансфер қилинган эди.
Қуйида рейтингнинг энг қиммат бешта трансферлар рўйхати билан танишасиз:
1. Хвича Кварацхелия, Грузия (€ 75 млн, “Наполи”дан ПСЖга);
2. Михаил Мудрик, Украина (€ 70 млн, “Шахтёр Донецк”дан “Челси”га);
3. Илья Забарний, Украина (€ 63 млн, “Борнмут”дан ПСЖга);
4. Андрей Шевченко, Украина (€ 43,88 млн, “Милан”дан “Челси”га);
5. Генрих Мхитарян, Арманистон (€ 42 млн, “Боруссия Дортмунд”дан “Манчестер Юнайтед”га).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА