Сўнгги йилларда Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш фаоллиги ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бу жараён турли омиллар: иқтисодий эркинлик, таълим имкониятлари, халқаро ҳамкорлик ва туризмнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, Осиё минтақасидаги ривожланган давлатлар, хусусан Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун энг диққатга сазовор йўналишлардан бирига айланиб бормоқда.

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон фуқароларининг Корея Республикасига сафарлари сезиларли даражада ошган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йўналиш бўйича 14,8 минг нафар мамлакатимиз фуқароси турли мақсадларда сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 48,7 фоизга ошган. Бундай ўсиш суръатлари аввало иқтисодий, ижтимоий, маданий омиллар билан боғлиқ.

Таҳлилларга кўра, Жанубий Кореяга бораётган Ўзбекистон фуқароларининг асосий қисми, яъни 10 минг 32 нафар киши туристик мақсадда сафар қилган. Ушбу рақамлар Ўзбекистонда хорижга саёҳат қилишга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини, хусусан, Жанубий Корея Ўзбекистон фуқаролари учун саёҳатбоп йўналишга айланганини кўрсатади. Бунда Жанубий Кореянинг замонавий шаҳарлари, технологик ривожланиши, маданий ёдгорликлари, шунингдек, корейс поп маданияти (К-поп, дорама, таомлар ва бошқалар)нинг оммавийлашувига асосий омиллар сифатида қараш мумкин. 

Статистик маълумотларга кўра, Жанубий Кореяга бораётган фуқароларнинг 3 минг 41 нафари қариндошларини йўқлаш мақсадида сафар қилган. Бу ҳолат Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида мигрантлар орқали юзага келган ижтимоий алоқаларнинг кучли эканидан далолат беради. Жанубий Кореяда узоқ йиллардан бери ишлаётган ёки доимий яшаётган ўзбекистонликларнинг сони ортиб бораётгани сабабли, қариндошлар билан мулоқот қилиш, оилавий тадбирларда иштирок этиш ёки оддий кўришиш мақсадида сафар қилувчилар кўпаймоқда.

Маълумотларга қараганда, 2025 йилнинг биринчи ярмида 1 минг 557 нафар ўзбекистонлик фуқаролар Жанубий Кореяга ўқиш мақсадида сафар қилган. Бу Жанубий Кореянинг халқаро таълим майдонидаги нуфузи ортиб бораётганидан далолат беради. Жанубий Корея университетларининг инглиз тилидаги дастурлари, нисбатан арзонроқ контракт тўловлари, замонавий шароитга эга ўқув бинолари ва юқори сифатли таълим Ўзбекистон ёшлари учун муҳим омиллар ҳисобланади. Шунингдек, Жанубий Корея ҳукумати томонидан тақдим этилаётган грант дастурлари бу жараённи янада жадаллаштирмоқда.

Жанубий Кореяга хизмат юзасидан сафар қилган фуқаролар сони 187 нафарни, тиббий мақсадларда эса 25 нафарни ташкил этган. Гарчи бу рақамлар умумий кўрсаткичга нисбатан кам бўлса-да, хизмат сафарларининг ошиб бораётгани бизнес ва дипломатик алоқаларнинг кенгайиб бораётганидан далолат беради.

Тиббий туризм йўналишида Жанубий Кореянинг илғор тиббий технологиялари, замонавий диагностика ва даволаш усуллари ҳамда беморларга индивидуал ёндашуви алоҳида эътиборга лойиқ. Келажакда бу йўналиш ҳам Ўзбекистон фуқаролари орасида оммалашиши мумкин.

2025 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон фуқароларининг Корея Республикасига саёҳатлари сони кескин ортиши фақатгина оддий статистик ўсиш эмас. Бу – икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар мустаҳкамланиб бораётганининг аниқ кўрсаткичидир.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан фуқаролар учун хорижга чиқиш имкониятлари енгиллаштирилиши, авиақатновлар сонининг кўпайтирилиши, шунингдек, виза олишдаги соддалаштирилган тартиблар ҳам бу жараёнга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Айни пайтда, бу йўналиш Ўзбекистонда туризм, хорижий тил ва маданиятни ўрганишга бўлган қизиқиш, халқаро таълим ва меҳнат бозорининг чуқурлашиб бораётганини ҳам англатади.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея – туризм, таълим ва қариндошлик алоқалари кесишган нуқта