Тошкент туманидаги универсал спорт мажмуасида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг стритбол тури бўйича ўтказилган вилоят босқич беллашувлари мусобақасида Қуйи Чирчиқ ва олмалиқлик ёшлар муваффақиятга эришди.

Йигит ва қизлар стритбол йўналишларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказган баҳслар сарҳисобига кўра, ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Қуйи Чирчиқ тумани, 2-ўрин Янгийўл шаҳри, 3-ўрин Тошкент вилоят Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоасига насиб этган бўлса, қизлар ўртасидаги баҳсларда 1-ўрин Олмалиқ шаҳрига, 2-ўрин Чиноз туманига ҳамда 3-ўрин Янгийўл шаҳри вакилларига насиб этди.

“Президент Олимпиадаси”да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ғолиб ва совриндор жамоалар, спортчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоалар сараланди