Нукус шаҳрида “SQB eko yarim marafon” номли югуриш марафони бўлиб ўтди.

Унда 10, 5 ва 2 километр масофаларга югуриш учун 2 минг нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” бўйича давлат дастури доирасида навқирон авлодга кенг имкониятлар яратилмоқда. Барча ҳудудларда, таълим ва меҳнат жамоаларида турли мусобақалар ўтказилмоқда.  

Давлат дастурида жамоавий спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш вазифаси белгиланган. Шунга мувофиқ, қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.  

Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом бўлай десанг – югур