Қадимда юртимизда Тўмарис, Қурбонжон Додхоҳ каби мард ва жасур саркарда аёллар, моҳир ҳарбийлар кўп бўлгани манбаларда қайд этилган.
Баъзи аёллар юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида жанг майдонига чиқиш учун ўзларини эркаклар исми билан таништиришган, кийимларини ҳарбий эркаклар либосига алмаштириб, сочларини кесишган. Улар Она Ватанларини жанггоҳларда ҳимоя қилиш учун шу тариқа ҳаёт тарзларини ўзгартиришга ҳам рози бўлишган.
Бугунги кунда аёллар жамиятнинг барча соҳаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳам фидокорона хизмат қилиб, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини асрашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
"Шараф" лойиҳасининг бу галги меҳмони Алиева Зуҳра Маматқуловна — ИИВ Малака ошириш институти махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник.
Умрининг 30 йилини ушбу шарафли касбга бағишлаган қаҳрамонимиз бугунги кунгача юзлаб ИИВ Малака ошириш инстути тингловчиларининг севимли устозига айланиб, аёл ҳарбий бўлишига қарамасдан кучли жинс вакиллари билан бир хил хизмат қилиб келмоқда.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/nxvGXx4w70Q" title="Zuhra Alieva: "Sharafli kasb sohibasiman..." " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА