Шамсиддин Иброҳим ўғли 1893 йил Самарқандда “Хўжа нисбатдор” маҳалласида таваллуд топган. Дастлаб отасининг ташаббуси билан 5 ёшида маҳалласидаги мактабда таълим ола бошлайди. Беш йил давомида бошланғич таълим ва диний илмларни ўрганади.
Самарқандда 1901 йилда “Ражаб Амин” қишлоғида Абдулқодир Шакури томонидан янги усул мактаби очилгач ушбу мактаблар сони кўпая бошлайди. Ана шу кезларда “Хўжа нисбатдор” маҳалласида Ҳожи Муин тарафимдан янги усул мактаби очилиб ёшларга таълим беради.
Шамсиддин Иброҳим ўғли кейинги таъдлимини Ҳожи Муиннинг мактабида давом эттиради ва 2 йил давомида ушбу мактабда таҳсил олади. Сўнгра “Шакурий” мактабида ўқиб, сўнги синфида русча дарсларни ўрганди. У ўз билмини ошириш учун Истанбулга бормоқчи бўлган, бироқ иқтисодий аҳволи сабаб бу нияти амалга ошмай қолади. Шунга қарамай Самарқанд шаҳар мактаби (Городской училиш)га кириб ўз билмини оширади. Училишни тамомлагач бир муддат турмуш тирикчилиги билан турли ишларни қилади. 1917 йилдан Самарқандда ташкил этилган мусулмон ишчиларининг “Иттифоқ” жамиятига кириб ўз фаолиятини давом эттиради. Унинг фаол вакили сифатида Самарқанда ташкил этилган аскар, ишчи ва деҳқон шўроси йиғилишларида иштирок этган. У 1917 йилда Қўқонда бўлган мусулмонларнинг 4 қурултойига Самарқанд мусулмон ишчилар жамияти томонидан вакил бўлиб иштирок этган.
У форсча, туркча ва рус тилларини яхши билган. Йиғинларда эркин фикрлаши ва нотиқлиги билан халқ эътиборига тушган эди. Унинг нуфузи ортиб бориши қора кучларга ёқмаслиги натижасида 1918 йил 25 ёшида фитначилар томонидан ўлдириб юборилган.
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони Туркистон жадидчилигининг ғоявий етакчиларидан бири сифатида танилган Шамсиддин Иброҳим ўғли ҳаётига бағишланади.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/tHXBia0vdoA" title="Shamsiddin Ibrohim o`g`li " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА