Муносабат

Бола дунёга келган биринчи кунлариданоқ унинг соғлом ўсиши, жисмоний ва руҳий ривожланишига катта эътибор қаратиш лозим. Бу жараёнда энг муҳим омиллардан бири уни она сути билан озиқлантиришдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) тавсияларига кўра, чақалоқ ҳаётининг биринчи олти ойида фақат она сути билан озиқлантирилиши керак.

Сабаби, она сути – табиат томонидан яратилган ноёб неъмат бўлиб, унинг таркибида болага керакли бўлган оқсиллар, углеводлар, ёғлар, витаминлар, минераллар ва иммунитетни мустаҳкамловчи антитаначалар каби зарурий моддалар мужассам.

Қолаверса, бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда ҳам чақалоқлар ўртасидаги ўлим кўрсаткичларини камайтиришдаги энг муҳим омил сифатида она сутидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Сабаби, ҳар хил сунъий озиқалар қимматга тушади ва гигиена талабларига риоя қилинмаса, болага зарар келтириши мумкин. Она сути эса доимий равишда тайёр ҳолда, бепул ва хавфсиздир.

Шу боис, мамлакатимизда ҳам болалар саломатлигини асраш мақсадида гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Жумладан, ушбу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Она сути билан озуқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган.

Мазкур қонун билан ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг она сути билан озуқлантиришга бўлган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда давлат назоратини амалга ошириш белгиланган.

Эътиборли жиҳати мазкур қонунда белгиланган мақсад ва вазифалар Ўзбекистон “Адолат” сотциал-демократик партияси Сайловолди дастурида аҳоли саломатлиги йўналишида илгари сурган ташаббуслар билан ҳамоҳанг эканлигидир. Хусусан, партия дастурида ҳамоналар ва болаларнинг ҳар бир ўлими фавқулодда ҳолат сифатида кўрилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида алоҳида дастур ишлаб чиқиш, оғир ҳолатдаги, саломатлигида муаммоси бўлган оналар рўйхатини шакллантириб, уларнинг тизимли равишда даволанишини ташкил этиш таклиф этилган.

Қолаверса, партия ташаббуси билан аҳоли саломатлигини асрашга қартилган “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Ёшлар саломатлиги партия эътиборида” ва “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” каби 10 га яқин лойиҳа доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида 1-7 август кунлари “Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталиги” муносабати билан Юнсобод туманидаги 50-оилавий поликлиника билан ҳамкорликда тумандаги 6 та маҳаллада кўргазмали тарғибот материаллари орқали тушунтириш ишлари олиб борилди.

50-оилавий поликлиника қамров ҳудудида 2024 йилда 358 нафар 1 ёшгача бўлган боланинг 224 таси яъни 62,5 фоизи она сути билан озиқлантирилган бўлса, жорий йил партия ташаббуси билан ташкил этилган тарғибот ва тушунтириш тадбирлари сабаб, ушбу кўрсаткич 81,9 фоизга етди. Айни кунда ушбу йўналишдаги тарғибот тадбирлари Тошкент шаҳри маҳаллалари бўйлаб давом эттирилмоқда.

Тарғибот тадбирлари доирасида партия ходимлари ва соҳа мутахассилари томонидан аҳолига она сутида болани турли инфекция ва касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаначалар мавжудлиги, шу сабабли она сути билан озиқлантирилган болаларда ўпка, ичак, қулоқ инфекциялари камроқ кузатилиши каби маълумотлар етказилмоқда.

Умуман олганда, она сути билан озиқланган чақалоқлар тез ва мувозанатли ўсади. Уларда аллергик касалликлар, семизлик ёки қандли диабет каби хасталиклар кам учрайди. Шунингдек, олимлар бола миясининг ривожланишига она сутидаги махсус ёғ кислоталарининг катта таъсири борлигини исботлашган. Бундай болаларда интеллекти юқори, таълимга қизиқиши кучли бўлади.

Хулоса қилиб айтганда она сути бола ҳаётидаги энг муҳим неъматлардан биридир. У нафaқат жисмоний, балки руҳий ва ақлий ривожланиш учун ҳам асосий манба ҳисобланади. Шу боис, бугунги кунда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам она сути билан болаларни озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Сабаби, болаларимизнинг соғлом вояга етиши бу нафақат ота-оналарнинг, балки жамиятнинг келажаги учун ҳам муҳимдир.

Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА,

Юнсобод туманидаги 50-оилавий поликлиника мудири,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она сути билан озиқланган болада интеллект юқори, таълимга қизиқиш кучли бўлади