Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасидаги илк ўйин Тошкентдаги “Жар” стадионида "Пахтакор" – "Сўғдиёна" клублари ўртасида кечди.
Дастлабки дақиқалардан ўйин тизгинини қўлга олган “Пахтакор” жамоаси рақиб дарвозасига бир қатор ҳужумлар уюштирди. Натижада 14-дақиқада Иброҳим Ибрагимов пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида мезбонлар вакили Ҳожиакбар Алижонов гол урди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, “Пахтакор” очколарини 33 тага етказиб олган бўлса, “Сўғдиёна” 20 очко билан қолди.
Бугун, 16 август куни Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” — “Нефтчи”, “Динамо” — “ОКМК”, “Насаф” — “Шўртан” жамоалари ўртасиги баҳсларга гувоҳ бўламиз.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА