Дунёга машҳур халқаро оммавий ахборот воситаларидан бири – “Euronews” телеканалининг ижодий гуруҳи Наманган вилоятида бўлиб, Чуст пичоқларини тайёрлаш жараёнлари ҳақида лавҳа тайёрлади.

Усталар қадимий ҳунармандчилик анъаналарини сақлаган ҳолда, ҳар бир пичоқни қўлда ясаш, безаш ва сайқал бериш босқичларини меҳмонларга батафсил намойиш этди. Устахонадаги меҳнат муҳити, металлни қиздириш ва шакл бериш, миллий нақшлар билан безаш каби жараёнлар тасвирга туширилди.

Асрлар оша ҳунармандчилик анъаналарини эъзозлаб келаётган чустликлар ўзининг пичоқ ва дўппилари билан дунёга танилган. Манзилга борган сайёҳлар ҳеч бўлмаса, улардан биттасини харид қилиб қайтади.

Дўзанди маҳалласида яшовчи, пичоқчилар сулоласининг еттинчи авлоди саналган уста ҳунарманд Аҳаджон Абдураҳимов ўзининг Дамашқ пичоқлари билан уста ҳунармандлар орасида ўз ўрнига эга. Бу пичоқлар аслида ўзимизда бўлган. Қадимда Ғова қишлоғида ота-боболаримиз уч хил металлни аралаштириб тайёрлашган. Кейинчалик бу археолог, геологларнинг қазишмалари ва тарихий манбаларда ўз аксини топган. Шу пайтга қадар пичоқлар Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари, хусусан Рига ва Москва шаҳарларига экспорт қилиниб келинади.

Боғи Эрам маҳалласида истиқомат қилаётган Раҳимжон Убайдуллаев ёрма, бодомча, чамандаста, чумчуқ ва этик сопли пичоқларни ясаб, Чуст ҳунармандчилик мактаби анъаналарини довруқ қозонишига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Республика ҳунармандлари ўртасидаги танловларда ўз маҳсулотлари билан қатнашиб, эътирофга сазовор бўлмоқда.

– Хориждан ташриф буюраётганларга ҳам маҳсулотларни намойиш этиш мақсадида уй музейини ташкил этдик. Илгари 10-15 турдаги пичоқ ясаган бўлсак, бугунга келиб улар юздан ошди. Пичоқларимизга Марказий Осиё, МДҲ ва Европа давлатларидан харидорлар катта қизиқиш билдирмоқда, – дейди уста ҳунарманд. – Президентимизнинг ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратаётган эътибори, бу борада қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар соҳа ривожига йўл очгани айни муддао бўлди. 

Чет эл телеканали делегациясининг мазкур ташрифи водий гавҳари – Наманганнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, уч минг йиллик тарихга эга қадимий Чуст пичоқларини дунё бўйлаб танилишига хизмат қилади. Бундан ташқари “Euronews” репортажи орқали халқаро аудитория Наманган вилоятининг бой маданий мероси ва ҳунармандчилик анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Euronews” Чуст пичоқларини тасвирга олди