Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда “яшил” энергетика йўналишида, хусусан, қуёш ва шамол энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мавжуд станцияларнинг иш фаолиятини такомиллаштириш, қуёш панелларини ўрнатиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш кўламини изчил ошириш бу соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ташкил этади.

Айниқса, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларида қуёш энергиясидан фойдаланиш нафақат электр таъминотининг барқарорлигини таъминламоқда, балки табиий газ сарфини камайтириш ва атроф-муҳитга чиқадиган зарарли моддалар миқдорини қисқартиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Экологик дипломатия ва “яшил” иқтисодиёт лойиҳалари бўлими бош мутахассиси Фурқат Қурбонов билан суҳбатимиз “яшил” энергетика соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самаралари хусусида бўлди.

Очиғини айтиш керак, ўн йил олдин халқимиз “яшил” энергетика ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас эди. Ҳатто мамлакатимизда қатор қуёш электр станцияларининг барпо этилиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўрмаган. Бугун эса электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи манбаларнинг улуши 30 фоизга етди. Дастлаб қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

– Ҳа, тўғри таъкидладингиз. Кейинги йилларда энергетика соҳасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, биз “яшил” энергетикани ривожлантириш ва ишлаб чиқариш улуши бўйича Марказий Осиё мамлакатларида етакчилик қиляпмиз. Дарҳақиқат, 2019 йилдан бошлаб энергетика соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, назорат, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш фаолиятлари бир-биридан ажратилди, бозор механизмлари жорий этилди. Бу чоралар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини оширишга хизмат қилди. Янгиланган ҳуқуқий база ва декарбонизацияга қаратилган ташаббуслар соҳага очиқлик ва шаффофлик бахш этди.

Сўнгги беш йилда энергетика соҳасига жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 25 миллиард АҚШ долларидан ошди. Электр энергиясини ишлаб чиқариш қуввати 50 фоизга ортиб, 25 гигаваттга етди. Шу билан бирга, инфратузилма кенг кўламда модернизация қилинди, қуёш ва шамол энергиясига ихтисослашган 4 гигаваттлик иншоотлар ҳамда 300 мегаватт қувватга эга энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

2025 йилда яна 3,5 гигаватт қувватга эга қайта тикланувчи энергия манбалари ва 1,8 гигаваттлик энергия сақлаш тизимларини ишга тушириш режалаштирилган. 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи манбалар улушини 54 фоизга етказиш мақсад қилинган.

– Бугунги кунда қанча қуёш электр станциялари фаолият юритмоқда, уларнинг умумий қуввати ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қандай?

– Айтиш жоизки, ҳозирги вақтда юртимизда умумий қуввати 4 минг 119 мегаватт бўлган 11 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 4 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш 2022 йилда йўлга қўйилган бўлиб, ўша йили иккита қуёш фотоэлектр станцияси томонидан жами 434 миллион кВт⋅соат, 2023 йилда эса 576,9 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

2024 йили республикамиздаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 4 миллиард 860 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2024 йил июль ойида ишлаб чиқарилган 1 миллиард 246 миллион кВт⋅соатлик энергиянинг 760,9 миллион кВт⋅соати қуёш электр станциялари, 485,4 миллион кВт⋅соати эса шамол электр станциялари ҳиссасига тўғри келган.

Жорий йил июль ойида мазкур станциялар томонидан 1 миллиард 246 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, мамлакатимиз энергетика тизими учун янги рекорд ўрнатилди. Май ойида қуёш ва шамол электр станциялари орқали 1 миллиард 104 миллион кВт⋅соат энергия ишлаб чиқарилиб, ойлик илк рекорд натижа қайд этилган эди. Июль ойидаги кўрсаткич эса май ойидагидан 142 миллион кВт⋅соатга кўпроқ бўлди.

– Ўзбекистонда шамол энергетикасини ривожлантириш ва янги станцияларни ишга тушириш жараёнлари қай тарзда амалга оширилмоқда?

–Мамлакатимизда шамол энергетикаси йўналишидаги амалий ишлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилди. 2023 йил декабрь ойида Навоий вилоятининг Томди туманида мамлакатимиздаги биринчи шамол электр станцияси тантанали равишда ишга туширилди. Ушбу маросимда давлатимиз раҳбари шахсан иштирок этган бўлиб, бу лойиҳанинг 100 мегаватт қувватга эга биринчи босқичи фойдаланишга топширилган эди.

Бугунги кунга келиб, шамол электр станциялари сони 4 тага етди. Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида навбатдаги станция қурилиши қизғин давом этмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам шамол электр станцияси қурилиши бошланган.

Ушбу лойиҳаларнинг барчаси хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилмоқда. Мазкур ютуқлар давлатимиз томонидан яратилган қулай инвестицион муҳит ва чет эллик ташаббускорлар учун берилаётган кенг имкониятлар самарасидир.

–Хусусий сектор ва фуқаролар учун қуёш панеллари ўрнатиш имкониятлари ва имтиёзлари қандай?

– Бу йўналишдаги ишларимиз янада аҳамиятли. Негаки, бугунги кунда давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар туфайли нафақат йирик “яшил” энергетика станциялари, балки хусусий тадбиркор ва фуқаролар ҳам ушбу манбани ишлаб чиқармоқда. Президентимиз тегишли қарори билан бу борада ҳам яхши тизим яратилди ва тажриба орттирилди.

Шу ишлар асосида хусусий сектор ва фуқаролар учун қуёш панеллари ўрнатиш имкониятлари ва имтиёзлари мамлакатимизда кейинги йилларда сезиларли даражада кенгайди. Бу соҳада давлат сиёсатининг асосий мақсади аҳоли ва бизнес субъектларини қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга рағбатлантириш ҳамда энергия тежамкорликни таъминлашдан иборат.

Бу ишлар натижасини рақамлар асосида таҳлил қилсак. 2025 йил 1 август ҳолатига кўра, республика бўйича жами 129 минг 826 та объектда умумий қуввати 1 минг 650 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Жумладан, 19 минг 904 та ижтимоий соҳа объектида 376,9 МВт, 29 минг 678 та тадбиркорлик субъектида 885,4 МВт, 78 минг 140 та аҳоли хонадонида 361,1 МВт ва 2 минг 104 та кўп қаватли уйда 26,6 МВт қувват яратилган.

Жорий йилнинг етти ойида мазкур панеллар орқали 875 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 265 миллион метр куб табиий газ тежалди ва 294 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг ҳавога чиқиши олди олинди.

Бугунги кунда хусусий уй-жой эгалари ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини “неттинг” тизими орқали умумий тармоққа сотиши мумкин. Шу билан бирга, қуёш панеллари ва инверторлар импорти божхона божлари ҳамда ҚҚСдан озод этилган. Тижорат банклари эса имтиёзли кредитлар тақдим этмоқда. 

Қисқача айтганда, давлат томонидан қуёш панеллари ўрнатишда молиявий кўмак, солиқ ва божхона имтиёзлари, тармоққа уланишда енгилликлар ҳамда энергия сотиш имконияти яратилгани туфайли бу йўналиш хусусий сектор ва фуқаролар учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда.

– Давлатимиз ушбу соҳада яна бир катта қадам ташлади. Унга кўра, республикамизда ишлаб чиқарилган “яшил” энергия Европа мамлакатларига етказиб берилади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида имзоланган “яшил йўлак” битими мамлакатимиз учун қай даражада стратегик аҳамиятга эга?

– “Яшил йўлак” битими мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ташқи иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири - халқаро ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Президентимиз белгилаб берган устувор вазифалардан бири сифатида Ўзбекистон Озарбайжон ва Қозоғистон билан ҳамкорликда Европага “яшил” энергия экспорт қилишга қаратилган “Green Corridor” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида техник ишлар ва келишувлар босқичма-босқич йўлга қўйиляпти. “Яшил йўлак” тизими қайта тикланувчи манбалардан олинган энергияни узоқ масофага самарали етказиб бериш учун замонавий инфратузилма яратишни назарда тутади. Бу нафақат Ўзбекистоннинг энергетика салоҳиятини халқаро бозорда намоён этиш, балки мамлакатимизни минтақавий “яшил” энергия хабларидан бирига айлантириш имконини беради.

Шу билан бирга, битим логистика ва савдо жараёнларини соддалаштириш, божхонада ортиқча тўсиқларни камайтириш, транзит йўналишларини оптималлаштириш имконини яратади. Бу эса экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва иқтисодий ўсиш суръатларини тезлаштиришга хизмат қилади.

Мухтасар айтганда, “яшил йўлак” лойиҳаси Ўзбекистон учун иқтисодий, энергетик ва геосиёсий жиҳатдан улкан имкониятлар очиб, мамлакатимизни халқаро савдо ва энергетика бозорларида рақобатбардош ҳамда минтақавий ҳамкорликда фаол иштирокчи сифатида мустаҳкамлайди.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/U_3wUxPlq_0?si=1DdNBkTA5FZm0A81" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева суҳбатлашди.

Дониёр Ёқубов, Анвархўжа Аҳмедов (видео-монтаж),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил” энергетика ҳам аҳоли эҳтиёжи, ҳам даромад манбаига айланмоқда (+видео)